

Икки испан гранди "Барселона" ҳамда "Реал" ўртасидаги баҳс 6 май куни Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.
Шимолий Америкадаги мухлислар ҳам учрашувни томоша қилиши учун шундай вақт белгиланди. Аввалги "эл-классико" Осиё вақтини ҳисобга олиб, кундузи ўтказилган эди.
Испан футболидаги грандлар тўқнашуви ҳеч нарсани ҳал қилмаслиги мумкин, чунки "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги фарқ 14 очко.



