UZ

Сўнгги янгиликлар

18:33Родри: "Таянч ярим ҳимоячилари маркетологлар ва мухлисларни ҳайратга соладиганлар тоифасига кирмайди"  0 18:06Даврон Чориев: "Футзалчиларимиз Бразилияга қарши ёрқин ўйин намойиш этишади"  0 17:35"Қўрқманглар, ҳаммаси назоратим остида". Катанец қандай қилиб натижага эришмоқчи?  10 17:13FourFourTwo энг яхши пенальтичилар рейтингини эълон қилди: Марадона, Ван Бастен ва Роналду кучли ўнликда  5 16:40Тренд давом этади: "Реал" етакчиси YouTube'да канал очди  2 16:180:7га қандай изоҳ берилди? Сўз мураббийларга (ЖЧ саралаш ўйинларидан кейинги фикрлар)  0 16:03"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳужумчиси Бразилия чемпионатига ўтиши мумкин  0 15:36"Ҳозир бизга ўхшаган ҳужумчиларни топиш қийин"  3 15:10Ўзбекистон футзал термасининг ЖЧ учун қайдномаси маълум!  4 14:38Ковачичга Саудия Арабистонида ҳафтасига 1 миллиондан кўпроқ маош тайёрлаб қўйишди  3 14:16"Удинезе" Санчесни янги мавсум учун рўйхатдан ўтказмади  1 13:56"Vamos, UZB!" баннерини кўтариб олган, вувузела чалишни тиндирмаган, ўйинни дурбинда кузатган мухлислар ГАЛЕРЕЯСИ  1 13:22"Челси" Конференциялар Лигаси учун таркибини эълон қилди: Коул Палмер рўйхатда йўқ  3 12:50ФИФА рейтингида етакчилик қилаётган Бразилия футзал терма жамоаси ҳақида нималар маълум?  1 12:23Барчанинг иштаҳасини очиб юборган 8.5 та ўрин, биз ёлғиз эмасмиз!  17

“Навбаҳор” - “Хоразм” учрашувдан кейинги фикрлар Янгиликлар

“Навбаҳор” - “Хоразм” учрашувдан кейинги фикрлар

Теглар :  НавбаҳорХоразм
Ўзбекистон кубоги доирасидаги "Навбаҳор" - "Хоразм" учрашувидан кейин матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Мамлакат кубогининг 1/16 финалидан ўрин олган “Хоразм” – “Навбаҳор” учрашуви якунига етгач “Хоразм” жамоаси бошлиғи Михаил Ким ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди: - Биз учун бугунги учрашув Ўзбекистон Биринчи лигаси ўйинларига ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтади. Албатта “Навбаҳор”га баъзи жабхаларда имкониятни бой бердик. Қўлимиздан келганича курашдик. Жамоамиз учун асосийси – биринчиликка тайёргарлик кўриш. Кубокда ҳам ижобий натижа усун ҳаракат қилдик, аммо клубларнинг турли савиядаликлари ўз сўзини айтди. “Навбаҳор” тезкор жамоа экани кўриниб турибди. Наманганликларга ушбу мавсумда омад ёр бўлишини тилаб қоламан. Иккинчи бўлимда йигитлар чарчаб қолишди. Март ойида тайёрланишни бошлаганмиз. Бу ҳам таъсир қилди. Тўғри, биринчи бўлим бошида ёмон ўйин кўрсатмадик. Чунки йигитлар кучга тўла ҳамда Олий лига жамоасига қарши ўзгача руҳда майдонга тушишганди.

“Навбаҳор” футбол клуби спорт директори Анвар Солиев эса учрашув ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: - Ўйин борасида нима дейишим мумкин? Истаймизми ёки йўқми, барибир Биринчи лига жамоасига қарши руҳий тайёргарлик у қадар яхши бўлмайди. Биринчи таймда ўйинимиз қовушмади. Учрашувнинг иккинчи ярми эса биз кутгандек ўтди. Наманганда “Навбаҳор” қачон охирги маротаба бундай ҳисобда ғалаба қозонганини эслай олмайман. Камчиликлар бугун кўп бўлди. Булар устида ишлаб, навбатаги баҳсларда ҳам ижобий натижага эришиш учун ҳаракат қиламиз. Биринчи бўлимда йигитлар рақибни менсишмади демаган бўлардим. Илк дақиқалардан 3-5-2 тактикаси билан ўйнадик. Биринчи тайм ўрталарида эса тактикани ўзгартирдик. Шунинг ҳисобига ўйинимизда муаммолар кўзга ташланди. Йигитларга ташаккур билдираман. Улар ёмон ўйин кўрсатишмади. Ўзбекистон кубогининг кейинги босқичида “Нефтчи” билан куч синашамиз. Фарғоналиклар билан яқинда ҳам ўйин ўтказдик. “Водий дербиси” мақомидаги тўқнашувлар доимо қизиқарли кечган. Ёш футболчимиз Равшан Хурсанов келажакда яхши ҳужумчимиз бўлиб етишади. Буни у дебют ўйинида гол билан исботлади. Алишер Мирзаев ҳам келажаги порлоқ бола. Худо хоҳласа, “Динамо”га қарши беллашувда ҳам яхши натижага эришиб, ёруғ юз билан уйга қайтишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика