"Навбаҳор" уч футболчи билан келишувни узайтирди. Улардан бири легионер

Narzulla Saydullayev
28 ноя 2021, 16:07
Суперлигада навбатдаги мавсум якунланди ва “Навбаҳор” ПФК янги мавсум тараддудини ҳозирданоқ бошлаб юборди.

Келгуси мавсумга янги бош мураббий – Самвел Бабаян бошчилигида киришадиган жамоа ўз режаларини босқичма-босқич амалга оширишга киришди.

Хусусан, жорий йилги мавсумда ўзларининг ажойиб ўйинлари билан “Навбаҳор” жамоаси ғалабаларига муносиб ҳисса қўшган, Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилар – дарвозабон Ўткир Юсупов ҳамда ҳимоячи Давронбек Ҳошимов, шунингдек, 2021 йилги мавсум иккинчи даврасида “лочинлар” сафига қўшилган сербиялик ҳимоячи Боян Цигер кейинги мавсумда ҳам жамоа шарафини ҳимоя қиладиган бўлишди. Ушбу футболчилар билан амалдаги шартнома муддати узайтирилди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›