"Навбаҳор" тез орада яна бир трансферни эълон қилади

Iskandarov Abdulaziz
28 янв 2025, 16:39
Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Клуб эса селекция ишларида тўхтаётгани йўқ. Клуб вице-президенти "Футбол ТВ" каналининг "Бизнинг футбол" кўрсатувида олдиндаги трансфер режалари билан ўртоқлашди. 

"Мураббийимиз берган рўйхат бор. Бу рўйхатда марказий ҳимоячи бор. Марказий ҳимоячининг агентлари билан музокаралар охирги паллада турибди. Яқин 1-2 кун ичида шартнома имзолашимиз керак. Лимит бўйича битта жойимиз қолган. Йиғинларда яна кўриш керак бўладиган жойлар бор. Қайсидир позициямизни кучайтиришимиз мумкин. Лимитга кирмайдиган ёшларимиз борасида ҳам режаларимиз бор",- дейди Отабек Саматов. 

Ҳозирга қадар "лочинлар" Шаҳзод Убайдуллаев, Шоҳмалик Комилов, Шерзод Ғуломжонов, Мирзоҳид Ғофуров, Аббосжон Ғуломов, Бенжамин Тейди, Сергей Карпович, Гильерме Гедеш, Алишер Одилов, Шукрон Йўлдошев, Риан Исламов, Умиджон Эргашев, Забиҳилло Ўринбоев билан шартнома имзолаган. 

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia