UZ

Сўнгги янгиликлар

00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  0 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  5 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  22 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  27

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912”: ўзаро ўйинлар тарихидан Янгиликлар

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912”: ўзаро ўйинлар тарихидан

Суперлига 1-тур доирасидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” баҳси эртага Тошкентдаги ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтади.

“Водий дербиси” олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар
“Қўқон-1912” ҳамда “Навбаҳор” клублари шу кунгача 26 бор куч синашишган. 6 та учрашувда “Қўқон-1912”нинг қўли баланд келган. “Навбаҳор” 16 та ўйинда ғалаба қозонган. 4 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “лочинлар” томонида: 53-28. “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 52 очкога эга бўлган, “Қўқон-1912” эса 22 очкони қўлга киритган.

Ўтган мавсумдаги ўйинлар
Ушбу жамоалар ўтган мавсумдаги ўйинларда бир мартадан ғалаба қозонишган. Қўқондаги баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келган бўлса, Намангандаги учрашувда ҳам майдон эгалари ғалаба қозонишган.

Собиқ ўйинчилар
Ўтган мавсумдаги “дерби”ларда "Қўқон-1912" шарафини ҳимоя қилган – Ўткир Юсупов ва Ғиёс Комиловлар энди қўқонликларга қарши майдонга тушишлари мумкин. Собиқ ўйинчилар ҳақида гап кетганда, “Қўқон-1912” жамоасида танилган Игорь Голбанни ҳам қайд этиш лозим. Россиялик футболчининг Ўзбекистондаги биринчи ўйнаган жамоаси – “Қўқон-1912” клуби бўлади.

Кимнинг трансфер нархи баланд?
Германиянинг Transfermarkt.de портали футболчиларнинг тахминий трансфер нархини эълон қилиб боришидан хабарингиз бор. Ушбу сайтнинг маълумотига кўра, “Қўқон-1912” жамоасининг умумий трансфер нархи 4,15 миллион еврога баҳолган. Қўқонликлар сафидаги энг трансфери юқори бўлган футболчи Мурод Холмуҳамедов бўлиб турибди. Унинг тахминий трансфер нархи 500 минг еврога тенг.

“Навбаҳор”нинг умумий трансфер нархи эса 6,13 миллион еврога баҳоланган. Наманганликлар таркибидаги энг қиммат футболчи – Игорь Голбан бўлиб, унинг тахминий трансфер нархи 900 минг еврони ташкил этмоқда.

Бошланиш вақтлари
"Қўқон-1912" - "Навбаҳор" учрашуви, эртага Тошкент шаҳридаги ТТЙМИ стадионида соат 15:00 да старт олади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 1-турида майдонга тушишади. Мазкур учрашув Қибрайдаги стадионда ўтказилади. Баҳснинг бошланиш вақти – 14:00га белгиланган.


Навбаҳор

Остон Ўрунов - 22'

Суперлига. 1-тур

10/03/2019, 15:00

1
:
1
Тугади

Қўқон-1912

Шаҳбоз Эркинов - 67'

45'
90'
22'  Остон Ўрунов
22'  Иван Соловьёв
46'  Иван Соловьёв (Шаҳзод Шайманов)
59'  Аббос Ғуломов (Эльман Тагаев)
77'  Абдужамол Исроилов
84'  Абдужамол Исроилов (Азиз Ибрагимов)
48'  Шаҳбоз Эркинов
62'  Иқбол Маликжонов (Жамшид Ҳасанов)
67'  Шаҳбоз Эркинов
71'  Суҳроб Бердиев (Милош Николич)
81'  Қувондиқ Рўзиев (Муҳаммаданас Ҳасанов)
90'  Жавоҳир Эсонқулов

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика