UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00"Барселона" - "Жирона". Таркиблар маълум  0 22:48Италия. "Фрозиноне" - "Ювентус". Таркиблар билан танишинг  0 22:13«Женоа» ҳужумчиси Шевченконинг натижасини такрорлади  2 21:53АПЛ. "Арсенал" "Эвертон"ни мағлуб этди  19 21:50Суперлига. "Металлург" Наманганда дуранг ўйнади  181 21:32Андрей Фёдоров: "Футболни схема эмас, футболчилар ўйнайди"  8 21:23Италия. 5-тур. "Рома" мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  6 21:23Миржалол Қосимов: "Дурангга мос ўйин бўлди"  2 21:04ВИДЕО. "Локомотив" - "Бунёдкор" 2:1. Дербидаги голларни томоша қилинг  1 20:48Сарри: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишнинг имкони йўқ"  4 20:23МЮ Смоллингга янги шартнома таклиф қилади  2 20:03Франция. ПСЖ сафарда ғалабага эришди  2 19:55Суперлига. АГМК "Сўғдиёна"га жавобсиз иккита гол урди  11 19:50Суперлига. "Локомотив" дербида "Бунёдкор"ни мағлуб этди  22 19:39Olamsport: Истомин чемпионлик унвонини ҳимоя қила олмайдиган бўлди, андижонлик спортчиларга берилган мукофот пуллари ва бошқа хабарлар  1

Суперлига. "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашувида олтита гол урилди Янгиликлар

Суперлига. "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашувида олтита гол урилди

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


Ўйиннинг 6-дақиқасида Драган Черан бирга бир вазиятда тўпни шеригига узатишда қўпол хатога йўл қўйди. Жуда қулай имконият бой берилди. 14-дақиқада Машарипов тепган тўпни Эргашев қийинчилик билан дарвоза устидан уриб юборди.

25-дақиқада Шерзод Каримовнинг зарбаси кучсиз чиқди. Кейинги ҳужумда Гонсалвеш ҳимоячидан тўпни эгаллаб олиб, жарима майдони ичидан ноаниқ зарба берди. 38-дақиқада Голбаннинг яқин масофадан тепган тўпини Суюнов ушлаб қолди.

40-дақиқада Аюбхон Нўъмонов ҳисобни очди - 1:0. 

48-дақиқада Машариповнинг бурчакдан оширган тўпини Драган боши билан дарвозага йўллади ва тўп тўсинга тегиб дарвоза ичига тушди - 1:1. 

51-дақиқада Чераннинг аниқ зарбасини Эргашев қийинчилик билан қайтарди, қайтган тўпни дарвозага йўллаган Машариповнинг голи офсайд туфайли бекор қилинди. 

60-дақиқада Гонсалвешнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ чиқди. 

71-дақиқада  Голбан тўпни қўли билан ўйнагани сабабли пенальти белгиланди. Исмоил Гонсалвеш 11 метрли жарима тўпидан гол урди - 1:2.

76-дақиада Турғунбоев жаримадан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллади - 2:2. 

80-дақиқада Безерра оширган тўпни Сайфиев яқин масофадан боши билан дарвозага аниқ йўллади - 2:3. 

89-дақиқада бурчакдан оширилган тўпни Игорь Голбан боши билан дарвозага йўллади - 3:3. 

Учрашувда дуранг қайд этилди.


14 сентябрь, жума
“Навбаҳор” – “Пахтакор” 3:3
Ҳакамлар:
Азиз Асимов, Руслан Серазиддинов, Алишер Усмонов, Акмал Раҳимов.
Назоратчи: Дмитрий Роман.
Комиссар: Маъмур Саидқосимов.

Голлар: Аюбхон Нўъмонов 40, - 1:0. Драган Черан 48, - 1:1 (Жалолиддин Машарипов).  Исмоил Гонсалвеш 72 пенальти, - 1:2. Азизбек Турғунбоев 76, - 2:2. Фаррух Сайфиев 80, - 2:3 (Тиаго Безерра). Игорь Голбан 90, - 3:3 (Шерзод Каримов).

"Навбаҳор": 1.Ботирали Эргашев, 5.Игорь Голбан, 7.Шерзод Каримов, 10.Азизбек Турғунбоев, 8.Аюбхон Нўъмонов, 9.Дилшод Жабборов (14.Илҳом Бойдедаев, 83), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 21.Аъзам Алиев, 24.Даврон Ҳошимов, 30.Дарко Никач (15.Азамат Алланиёзов, 90+2), 44.Дарко Станоевич
Захира: 45.Акбар Тўраев, 17.Сардор Сулаймонов, 27.Равшан Дўсматов, 33.Томислав Пайович, 35.Дилшод Ҳамроев, 77.Музаффар Абдуллаев, 99.Сарвар Солиев

"Пахтакор": 25.Элдорбек Суюнов, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Шерзод Аъзамов, 7.Азим АҲмедов, 8.Дилшод Раҳматуллаев, 9.Жалолиддин Машарипов (22.Жасур Яхшибоев, 88), 11.Исмоил Гонсалвеш (21.Камолиддин Тожиев, 85), 15.Егор Кримец, 34.Фаррух Сайфиев, 69.Драган Черан, 77.Тиаго Безерра
Захира: 12.Александр Лобанов, 3.Хожиакбар Алижонов, 6.Жаҳонгир Аҳмадов, 10.Жамшид Искандеров, 18.Баҳром Абдураҳимов, 29.Владимир Козак, 88.Игорь Сергеев

Огоҳлантиришлар: Егор Кримец 29, Даврон Ҳошимов 29.


Рейтинг: +81   

Фикрлар

+62   
14 сен 20:20:06
SARVARBOSS
БАННЕР:- НАВБАХОР, ҚИРҒИСИЗТОН СЕН БИЛАН!!!
РЕСПЕКТ ҚЎШНИЛАРИМИЗ!!
+54   
14 сен 20:48:03
Anvar Andijon fanadi
Термани уйинидан клубларимизни уйинида мано бор
+47   
14 сен 22:16:30
Barcamania_2016
"Навбаҳор" мухлисларини айблаётганларга бир гап. Тўғри, бугун улар яхши иш қилишмагандир, лекин бир нарсани ўйлаб кўринг? Мухлисларни қўзғалишига айбдор ким? Мана бундан олдин Наваф Шукрулла Наманганга келди. Ким уни сўкди? Ким ундан норози бўлди? Ҳа унда "Навбаҳор" ғалаба қозонган эди-да дерсиз, йўқ, ҳакамлар ҳам одам, инсон факторидан келиб улар ҳам хато қилишади, лекин бахрайнлик ҳакам билан бўлган муносабат ва Асимов билан бўлган муносабатга уларнинг ўзлари сабабчидирлар. Балки ман адашаётгандирман, Асимов хато қилмагандир, бироқ наманганлик мухлисларни "маъданиятсиз" деманг. Ҳозирги мухлислар мутаҳассис даражасида фикрлай олишади. Ҳакам ўйинни бузиб қўймаса, майда хатолар ва натижага таъсир кўрсатадиган хатолар қилсаса, нега мухлислар уни сўксин, нега ҳақорат қилсин?! Бугунги норозиликка сабаб бордирки стадион жунбушга келди. Бўлмаса бундай бўлмайди. Буни аввалги ўйинларда кўрганмиз. Чемпионлик масаласини ҳал қиладиган ўйинларга ҳеч бўлмаса стадиондани мухитга ҳам қараб туриб қарор қабул қила оладиган (аслида бу энг муҳими) ҳакамларни тайинлашсин. Фикрим кимгадир ёқмаган бўлса узр!
+41   
14 сен 22:42:41
Маруф Абдуллаев
Сукишга келсак стадионга бакиргани сукингани уйинни кургани борилади кечирасизлар одамлар сукинган булса рус тилида сукинди узбек тилида эмас бизда узбек тили давлат тили рус тили эмас сайтда сукинганлани мухокама килмай уйингохга борсангсен хам сукинасан пахтакор нечта голни пеналтидан урганини хам сананг навбахорга нечта пеналти тепишга имкониятини хам билинг навбахорда садака килинган 100000 млн йуклигини хисобланг навбахор пахтакордан пули кам булса хам лекин мухлиси бор умрида уйингохга тушмаган гийбатчилар навбахор мухлисларини бутун бир вилоятни ахлини мол мухлислар деб атабди лекин сен мол мухлислар деб атаган вилоятдан чиккан одам шу пахтакорга эхсон килди сал уйлаб езиш ва гапириш керак
+32   
14 сен 21:56:27
abrorsoliyev
tõg'risi wuncha yildan beri bunday õyin va muxlislikni kõrmagandim ÕZBEKISTONDA stadion va muxlislarga gap yõq qani +++ necha muxlisi bor akan navbahorni +++
+30   
14 сен 19:43:15
ФАН
Ванихоят Стадиондамиз. СТД.да уйин олдидан мухитга гап йук.Тарифлашга тил ожиз.Кушни вилоятдан,кушни давлатлардан келган Новбахорга мухлис булган Мехмонлар ва Тошкентдан ташриф буюрган Пахтакор мухлислари Стадионимизга ХУШ келибсизлар.
Тилагимиз ким кучли булса уша ГОЛИБ булсин. Уйин халол ва тоза булсин.Кандай хисобдан каттий назар бир-биримизни хакорат килмай МАРТ булиб табриклайлик.
ОЛГА НОВБАХОР !!!
+29   
14 сен 22:38:44
Poison
Навбахор мухлисларини чайнаётган мухлисларга тушунтириб куйинглар пенальти булган вазиятдан олдин Пахтакор уйинчиси офсайдда деб баковой байрогини кутарди Асимов эса бурчак зарбасини курсатди шундан кейин пенальти булди. Шунга мухлислар чидамади бошка вазиятда сукмади хеч ким хакамни. Узича аклли хаммаси
+29   
14 сен 22:37:42
m.homidov
Ayrim ichi qora ko'mir insonlar bor afsuski bundaylar ortib ketyapti. Achishyaptimi Navbahorni shuncha muhlisi borligiga. Bu sudiyalarga bu ham kam aslida balki Aziz Asimov to'g'ri qaror chiqargandir lekin oldingi o'yinlardagi voqealarni deb muhlislar penaltyga chidolmaydi aslo shunga asabiylashdi hamma. Shu muhlislar bo'lmaganda it ham qiziqmasdi o'zbek futboliga. Navbahor jamoasi muhlislarni yalinib chaqirmaydi maydonga aksincha haqiqiy futbol muhlislari uzi to'ldiradi maydonni. Navbahor muhlislari N1 doimiy.......
+29   
14 сен 22:22:57
Nematjon
Навбахорга омад кизмкарли уйин булди охиригача уйнашди болла рахмат! 22 минг оддий футбол мухлиси хакида салбий фикр билдириш нотугри узингизниаклли хисобламанг футбол эхтиросларга бой узи, бунака фикрларни манимча стадиони бум буш ичи корамухлисларлардан чикади ! Кейин нимага бизни футболчилар ракиб жамоаси мухлисларига караб килик килади нима кераги бунака нотугри ишни нима пойтахт келиб одам буб колдингми дегинг келади хаммага сог саломат тилайман!
+27   
14 сен 22:10:12
el chapo
Navbahorri Muhlislariga GAP YOQ shunaqa boladi qollab quvatlash, hammaniki oziga shirin nohaqliga ozini hurmat qgan lyuboy ERKAK sokadi bu oddiy hol, sudya mandraj bop qoldi, penalti berilgan vaziyatti TV dan hech kim koromadi povtor berilmadi, manimcha sudya penalti bolishini holadi
+26   
14 сен 21:54:28
Trafford
Chiroyli toza oyin boldi xatolayam boldi. Maydon juda yomon translatsiya 0
+24   
14 сен 21:57:00
WhoAmI
Rahmat Navbahor!Rahmat Paxtakor!! Qilgan nojoiz harakatlarimiz uchun uzr soraymiz. Shunchaki judayam qiziqqonligimiz bizga qimmatga tushmasa boldi. RAHMAT HAMMAGA!!!
+24   
14 сен 20:43:04
SARVARBOSS
КУПЕР хайратда!! Тактика ажойиб ва ГОЛ!! НАВБАХОР олдинда!
+23   
14 сен 21:16:27
Пахтакориим
Inomjon Sharipov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Пахтакор голи нимага хисобланмади тушунмадим
Офсайдмиш?! 2 метр оркадан югуриб келди Машарипов
+22   
14 сен 22:43:56
m.homidov
ШАХОБИДДИН фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Жанговар ДУРАНГ!! ШАРМАНДА МУХЛИСЛАР!! 22 мингдан Ақлсиз мухлисдан,бўмбўш Стадион ЯХШИРОҚ!!
San o'sha bo'm-bosh stadioningda o'tiraver pashani haydab
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Суперлига. "Пахтакор" ўз уйида "Бухоро"ни мағлуб этди Суперлига. "Пахтакор" ўз уйида "Бухоро"ни мағлуб этди
Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Пахтакор" -...  161
Миржалол Қосимов - Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов - Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи
Хабарингиз бор, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси олдига 2020 йилда...  118
Суперлига. "Нефтчи" "Насаф"ни мағлуб этди Суперлига. "Нефтчи" "Насаф"ни мағлуб этди
Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Нефтчи" -...  98
Ўзбекистон кубоги. Ярим финалга қуръа ташланди Ўзбекистон кубоги. Ярим финалга қуръа ташланди
Бугун Ўзбекистон кубоги ярим финал босқичига қуръа ташланди.  86
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг