

"Навбаҳор"нинг икки етакчиси ва "Насаф" футболчиси "Локомотив" нишонида
Биз вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида "Навбаҳор" матбуот хизматига мурожаат қилдик.
"Йўқ бу хабарлар нотўғри. Остон Ўрунов ҳозирда клубда", - деб жавоб берди клуб матбуот котиби Улуғбек Умаров championat.asia сайтига.

Маълумот учун, кеча Ўзбекистон Лига кубоги 2-тури доирасида "Навбаҳор" жамоаси Наманганда "Машъал"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Остон Ўрунов ана шу беллашувда иштирок этмади. Намангандаги учрашув вақтида Остон Тошкентда ўтказилган "Бунёдкор" - "Қизилқум" (3:1) учрашувини бевосита стадиондан кузатди.



