UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30АПЛ. Чемпионлик учун курашаётган "Манчестер Сити" йирик ғалабага эришди (+жадвал)  9 18:02"Металлург" - "Қизилқум". Таркиблар эълон қилинди  0 17:43"Олимпик" - "Пахтакор". Таркиблар билан танишинг  3 17:21Россияга боришдан бош тортган Испания, етакчиларсиз қатнашган Франция ҳамда башоратчи шифокори билан ғолиб бўлган СССР — илк Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  2 17:09ФИНАЛ. Дастлабки баҳсда "Йокогама" иродали ғалабага эришди  17 16:46Килиан "Реал"да ўзи хоҳлаган рақамда ўйнамайди  8 16:10Франция президенти "Реал"га мурожаат қилди  5 15:56"Барселона" 100 млн. еврога харидор чиққан футболчиси билан хайрлашмоқчи  5 15:37Суперлиганинг 7-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  1 14:56ПРЕВЬЮ. "Қизилқум" "Металлург"дан ўтган мавсум мағлубиятлари учун аламини оладими?  0 14:37Эммануэль Эмонкпайр гол урган баҳсда Ўзбекистон U14 терма жамоаси 5:0 ҳисобида ғалабага эришди  6 14:17Олли Уоткинснинг қиз ўртоғи ғирром йўл билан йигитига соврин олиб бермоқчи  5 13:53Мбаппе ПСЖ раҳбарига раҳмат айтмади. Ал Ҳелайфи уни ношукур деб ҳисоблайди  12 13:31"Невилл - Илон Маскнинг футболдаги талқини". Бартон тен Хагни МЮда яна бир мавсум қолдиришга чақирган Гарини танқид қилди  6 13:19ПРЕВЬЮ. "Пахтакор" олимпиячилар имтиҳонидан ўта оладими?  8

"Навбаҳор" ҳимоячиси: "Менинг қайси футболчидан кам жойим бор, билмайман" Янгиликлар

"Навбаҳор" ҳимоячиси: "Менинг қайси футболчидан кам жойим бор, билмайман"

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси жорий мавсум аввалида таркибини бир нечта футболчилар билан кучайтириб олганди.

Биринчи давра давомида янги келган футболчиларнинг аксариятига ўйин амалиёти берилган бўлса, яна айримлари ҳамон захирада имконият кутмоқда. Ўтган мавсум "Андижон"да тўп тепган ҳимоячи Хушнудбек Авилов бу йил "Навбаҳор" сафида битта баҳсда майдонга тушди. Давралар оралиғида "Андижон"га қайтиши кутилган ҳимоячи мавсумни "лочинлар" билан тугатиб қўйишни лозим топди. Футболчи билан суҳбат давомида амалиётсиз қолиб кетаётгани, жамоасини ўзгартирмагани ва бошқа саволларга жавоб олдик. 

-  Мавсум бошида катта ниятлар билан "Навбаҳор"га кўчиб ўтган эдингиз. Очиғи "Андижон"даги яхши спорт формасидан кейин бундай тарзда захирада қолиб кетишни ўйлаганмидингиз? Мана мавсум ўртасидамиз, афсусланиш, ачиниш ҳиссиётлари бўлдими?

-  Тўғри айтдингиз. "Навбаҳор"га катта мақсадлар билан келгандим. Лекин захирада ўтириб қолмоқдаман. Бошида раҳбарият ўйин амалиёти бўлади, деганди. Кўриб турганингиздек акси кузатиляпти. "Навбаҳор"га ўтганимдан ҳеч қачон афсусланмайман. Бу менга келажакка сабоқ бўлди, дея оламан. 

- Ёзда "Андижон" жиддий қизиқиш билдирган экан. Ўша пайт жамоа тажрибали ҳимоячига эҳтиёж сезаётганди. Клубнинг молиявий таклифи сизни қониқтирмадими ёки бошқа сабаблар ҳам борми? 

- Ҳа, "Андижон" қаттиқ қизиқди. Аммо Самвел Вячеславович қўйиб юбормади. "Андижон"га борганимда ҳам пул учун эмас, ўйин амалиётига эга бўлиш учун борар эдим. Афсуски, бу амалга ошгани йўқ. 

- Мураббийлар билан клубдаги ҳолатингиз ҳақида гаплашиб олдингизми?

- Самвел Вячеславович билан гаплашиб олганман. Ушбу мураббий қўл остида 6 йил тўп тепганман. Менга албатта имконият бераман, деганди. Ҳозирча сабр қилиб кутмоқдаман. 

- Балки жамоа танлашда адашгандирсиз? Футболчи учун танлов кўп нарсани ҳал қилиб бериши мумкин...

-  Фикрингиз тўғри. Футболда жамоа танлаш муҳим. Бугунги кунда кўп нарсаларни ўйламоқдаман. Аниқроғи ишонч билдиришларини. Қайси футболчидан кам жойим бор билмайман. Майдонга туширишса ўзимни кўрсатаман. 

- Афтидан вазият шундай давом этса қишда сизни бошқа бир клубда кўришимиз мумкинми?

- Шартномам йил якунида тугайди. Катта эҳтимол билан насиб қилса легионерга айланишим мумкин. 

- "Навбаҳор" иккинчи даврани кўтаринки руҳда ўтказмоқда. Жамоанинг ўйинида тартиб юзага келди. Натижалар ҳам секин-аста ижобий кўриниш олмоқда. Бу Самвел Бабаяннинг келиши билан боғлиқми? Жамоа ниҳоят мураббийга ёлчигандек...

- Албатта. Самвел Вячеславович келгач натижалар ҳам яхшиланмоқда. "Навбаҳор"га айнан шундай мураббий керак эди. Биласизми, жамоа раҳбари Отабек ака ҳам  катта ёрдам бермоқда. Молиявий томондан, ҳар томонлама шароит яратиб берганлар. Худо хоҳласа кучли учликка кира оламиз. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика