UZ

Сўнгги янгиликлар

17:54Неъматулла Қуттибоев: "Суперлига йўлланмаси учун охиригача кураш олиб борамиз"  1 17:44Суперлига. "Сурхон" – "Андижон". Таркиблар маълум  2 17:20Про лига. "ФарДУ" "Арал" билан муроса кўчасини танлади, "Локомотив" "Жайхун" дарвозасига 5 та тўп киритди  0 17:02Расман: "Ювентус" Тудорни истеъфога чиқарди  4 16:23"Сўғдиёна" сўнгги икки уй учрашувини Жиззахда ўтказмайди  3 15:55"Барселона" — Мбаппенинг "севимли" жамоаси  31 15:25"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг давомчиси ким бўлади?  2 14:50Винисиус: "Ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмасдик — на ёш футболчиларни, на мухлисларни"  5 14:23"Реал" аъзоси фаолиятини MLS'да давом эттириши мумкин  2 13:56"Ал Ҳилол" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  0 13:29Темурхўжа Абдухолиқов ўзбек футболидаги қайси ҳужумчиларга ҳавас қилган?  2 13:03Алонсо Винисиуснинг ножоиз хатти-ҳаракатларига муносабат билдирди  14 12:40"Бунёдкор" "Олимпия" стадионида "Машъал"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 12:23III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Баҳрайнга 13 та гол урди, плей-оффда Эрон кутмоқда   1 12:06Ана холос! "Ливерпуль" Клоппни ортга қайтаришга ҳаракат қилиб кўради  8

"Навбаҳор" - "Бунёдкор" ва "Андижон" - "Локомотив" учрашувлари қаерда ўтиши номаълум Янгиликлар

"Навбаҳор" - "Бунёдкор" ва "Андижон" - "Локомотив" учрашувлари қаерда ўтиши номаълум

ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев Суперлигадаги муаммолар ҳақида ёзди.

"Хуллас, қизиқ ишлар бўляпти. Мухлисларда тўғри фикрларни шакллантириш, турли хил гап-сўзларга эмас, аниқ маълумотларга эга бўлишлари учун ҳам шулар ҳақида айтиб тураман.

Хуллас, “Навбаҳор” Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўйнаймиз деб хат берган бўлса, бугун “Истиқлол” томони келишувни яна бекор қилди, дейишди. Кетма-кет иккинчи марта. Фарғона ва Наманган катталари ўзлари келишиб олишар, деб умид қиламиз. “Навбаҳор” эса “Бунёдкор”га қарши беллашув учун стадион излаяпти.

“Локомотив” томони “Андижон”ни қабул қилишга ва иккинчи даврани Андижонда ўтказишга рози бўлди. Бироқ Тошкентда бир кунда икки учрашув ўтказишнинг иложи бўлмаяпти. Қолган 5 та учрашувнинг вақтлари ҳозирча аниқ.

Бу ҳолат жуда ёқимли эмас, шунингдек, кутилмаган ҳам эмас. Муҳими, Андижон, Наманган, Қўқон каби шаҳарлардаги стадионлар яхшиланади. Бекободда яхшиланди, Олмалиқда яхши. Тошкентда ҳам яхши, “Миллий стадион” ҳам яхши бўляпти. Қолганлари ҳам аввалги ҳолатларидан анча ижобий ўзгаришлар қилган. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 


Рейтинг: -44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика