
"Челси" билан фарқ узоқлаштириш керак эмас. "Суонси"ни мағлуб қилишимиз шарт эди. Улар ўйинни яхши бошлашди, тезкор гол уришди, аммо биз иродамизни намойиш этдик. "Бавария" билан ўйиндан олдин бу ғалаба бизга ишонч бизга ишонч бағишлайди. Омадимиз келди, чунки ҳозирда ҳам гуруҳдан чиқиш учун имкониятимиз бор.
"Бавария" билан ўйин биз учун имконият, бу учрашувда худди ҳеч нарса йўқотмайдигандек ҳаракат қилиш керак. "Бавария" билан баҳс "Суонси"никидан катта фарқ қилади. Немис грандининг барча позицияларида жаҳон даражасидаги футболчилар ҳаракат қилади" - дейди Насри.