UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  1 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  4 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  11 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  7 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  2 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  4 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  7 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  1 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  1

"Насаф"нинг муаммоси ўйинида эмас, чемпионлик остонасидаги "Пахтакор" ва "Навбаҳор"нинг кучсиз жиҳати Янгиликлар

"Насаф"нинг муаммоси ўйинида эмас, чемпионлик остонасидаги "Пахтакор" ва "Навбаҳор"нинг кучсиз жиҳати

Coca Cola Суперлигасининг сўнгги учрашувлари арафасида турибмиз.

Халқимизда ажойиб бир мақол бор, "Ҳар ким экканин ўрар". Демак якуний паллада ҳар бир жамоа ўз ҳаракати ва ишига яраша мевасини олади. Бу билан қолган клубларга ҳурматсизлик қилишдан йироқмиз. Ҳамма ҳаракат қилди. Аммо чемпионлик тахтасига фақат битта клуб чиқади. Буни эса 12 ноябрь куни билиб оламиз. Эртага ҳам эмас, унинг эртасига ҳам эмас. Биз эса одатдагидек тур олдидан мутахассис фикрига қулоқ тутишни жоиз, деб ҳисобладик. Эксперт сифатида Азамат Абдураимов чемпионлик пойгаси ва жамоалар хақида тўхталди. 

— Сўнгги тур стартида бир қанча жиҳатлар ҳақида сарҳисоб қилиш мумкин. Ўйлайманки, 2022 йилги чемпионат қизиқарли ўтгани ва интрига охиригича сақланиб қолгани ҳақидаги фикримга кўпчилик мутахассис ва мухлислар қўшилса керак. Бундай ҳолат футболимизда доим ҳам учрамайди. Чемпионат якунига етай деб қолди, қизиқиш йўқолмади. Рақобат нафақат юқори, балки жон сақлаш йўлида ҳам кескин кечмоқда. 

— Ушбу мавсумда чемпионлик учун энг яхши имконият "Насаф"да бўлди. Улар мамлакат кубогида ғолиб чиққани тасодиф эмас. Аммо ўз майдонидаги "Нефтчи"дан учралган мағлубият биринчи ўриндан, учинчи ўринга олиб тушди. "Насаф" футболчиларида ҳали чемпионлик руҳи шаклланмаган. Жамоа бир неча йилдирки, бу пойгада ғалаба қозона олмаяпти. Қарши жамоасининг ўйин услуби бор. Бунда Рўзиқул Бердиевнинг хизмати катта. Унинг қўл остида футболчилар ҳужумга урғу бериб, комбинацион футбол кўрсатади. Муаммо ўйин билан эмас, руҳият билан боғлиқ. Албатта вақт ўтиши билан футболчиларда ишонч пайдо бўлади. Кубокдаги ғалабалар Рўзиқул Бердиев жамоасига ўз мақсадига эришиши учун фундамент бўлади, деб ўйлайман.      

— Менимча, бу мавсум чемпиони "Пахтакор" бўлади. Албатта, қадрдон жамоамга мухлислик қилиб қоламан. Максим Шацких шогирдлари охирги учрашувларда ҳужумкор футбол кўрсатмоқда. Мураббий жамоа ўйинидаги камчиликларни бартараф этгани кўриняпти. Ўйлайманки, жамоа мавсумни муносиб якунламоқда. "Бунёдкор" билан ўйиндаги ғалаба эса уларга навбатдаги чемпионликни тақдим қилади. Ҳаммаси футболчиларнинг ўз қўлида. Фақатгина устунликни майдонда исботлаш қолди, холос. Ўтиб бораётган йил "Пахтакор"га осон кечмади. Оддий ўтмади. Чемпионлар Лигасидаги муваффақиятсизликлар, чемпионатдаги кетма-кет очко йўқотишлар, кубокдан чиқиб кетиш ва ҳоказо. Клуб раҳбариятининг амалга оширган ўзгаришлари, "Пахтакор" тарбияланувчиси, Европа футболида катта тажриба орттирган Максим Шацкихнинг келиши вақт ўтиб тўғри эканлигини кўрсатди 

— Кучли учликда ўйин сифати бўйича энг кучсиз жамоа "Навбаҳор" бўлиб турибди. Чемпионатнинг аввалги бир нечта учрашувларини кузата туриб, наманганликларда ҳали чемпионларга ҳос ўйин йўқлигини сездим. Кубокдаги мағлубият ва чемпионатдаги айрим омадсиз учрашувлар шундан, дея оламан. Ташкилий ва моддий жиҳатдан Самвел Бабаян жуда яхши иш олиб бормоқда. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Боз устига вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов нафақат жамоани ўзи назорат қилади, балки футболни севади ва ўзи ҳам тўп тепиб туради. Бундай раҳбарга эга клуб муваффақият қозонишига шубҳа қилмайман. 

— Суперлигани ҳозир батафсил таҳлил қилиб бўлмайди. Олдинда битта тур бор. Кейингина ижобий ва салбий томонларини айтиш мумкин. Менга тушунарли нарса шуки, Суперлигада жамоалар сонини ошириш керак. 35 миллион аҳолиси бор Ўзбекистонга 14та жамоа етмайди. Бугунги кунда 16та жамоадан иборат чемпионат энг яхши вариант. 

— Башорат қилишни ёқтирмайман. Футболда натижани олдиндан айтиб бўлмаслиги учун ҳам яхши кўрамиз. "Пахтакор" чемпион бўлишини тахмин қиламан. Катта эҳтимол билан "Насаф" "Олимпик" билан дуранг ўйнайди. "Динамо"нинг натижасини олдиндан айтиш мумкин. Самарқандликлар "Қўқон-1912" билан баҳсда мағлубиятга учрашади. "Динамо"нинг ортидан "Локомотив" Про лигага тушиб кетади. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика