UZ

Сўнгги янгиликлар

14:07"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 13:38Неймар футбол тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи кимлигини айтди  0 13:09"Ньюкасл" бош мураббийи Исак билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди  0 12:41"Милан" Яшари трансферини ҳал қилди  0 12:13"Нефтчи" футболчисини четлатиш, "Сурхон" дарвозасига эса пенальти белгилаш керак эди – 16-турдаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 11:45ЦСКА Файзуллаев учун тўлиқ тўловни кутмоқда  1 11:14Россия ЖЧ иштирокчиси Иордания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади  9 10:40Саудия жамоалари МЮ тарбияланчисига 80 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:03"Интер" тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзолашга яқин  0 09:30Луис Диаснинг "Бавария"га ўтганидан сўнг ойлиги 4 бараварга ошди  6 08:57"Манчестер Сити" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  1 08:35Европанинг машҳур клуби Неймар билан шартнома имзоламоқчи  3 08:03Аутсайдерлар баҳсида "Сантос" ғалаба қозонди. Неймардан дубль  1 07:34Суперлига. Бугун Тошкентда ажойиб учрашув бўлиб ўтади  16 00:46Кушанашвили Валерий Карпиннинг ўзини тутиши ҳақида: "Бу мачо ўйини, у доимо журналистларга қўполлик қилади, ўзини ҳаммадан зукко деб ҳисоблайди"  0

"Насаф" ёшлари мавсумни 8-поғонада якунлади Янгиликлар

"Насаф" ёшлари мавсумни 8-поғонада якунлади

Ёшлар лигасининг сўнгги 30-турида ёш "аждарлар" Муборакда “Машъал” ёшлари билан куч синашишди.


Учрашувнинг илк сониялариданоқ мезбонлар бошлаган ҳужумни қўполлик билан тўхтатиб қолганлигини учун дарвозабонимиз Умид Эргашев бош ҳакам томонидан огоҳлантирилиб, дарвозамиз томон 11-метрлик жарима зарбаси белгиланди. Аммо Марадона Сафаровнинг пеналтидан йўллаган зарбаси давроза тўсини устидан ўтиб кетди. 6-дақиқага келиб барибир мезбонлар ҳисобни очишди. Чап қанотдан бошланган ҳужумнни айнан пеналтини аниқ амалга ошира олмаган ёш Марадона самарали якунлади – 1:0.

Иккинчи бўлимда ҳам мезбонлар бир марта тўп киритишнинг уддасидан чиқишди. Ўнг қанотдан жарима майдончасига узатилган тўпни Абдулла Набиев яқин масофадан қийинчиликсиз дарвозага йўллаб, ўйинда якуний ҳисобни ўрнатди – 2:0. 

Шу тариқа  30 учрашувда 42 очко тўплаган Раҳматилла Муҳаммедраҳимов мураббийлигидаги “Насаф” ёшлар жамоаси мавсмни турнир жадвалинининг 8-поғонасида якунлайдиган бўлишди.

 

Ёшлар лигаси, 30-тур. 

“Машъал” – “Насаф” 2:0 (1:0)

Муборак. Баҳром Вафоев стадиони. 

Ҳакамлар: Элёр Турсунов, Артём Калинин, Фарҳод Усмонов, Равшан Абдувоҳидов.

Назоратчи: Дмитрий Роман.

“Машъал”: 35. Жавоҳир Илёсов (30.Сардор Шарофов, 80), 4.Юнус Очилдиев, 16.Холмурод Холмуродов (47. Бакир Муртазоев, 70), 28.Марадона Сафаров, 29.Сардор Абдураимов, 32.Муҳриддин Ризвонов (44. Роҳиддин Абдурасулов, 80), 36.Абдулла Набиев (27. Искандар Шодмонов, 72), 43.Муҳаммадали Алиқулов, 45.Шаҳзод Шайманов (40.Санжарбек Аҳмедов, 46), 48.Шоҳрух Достонов (46.Жасур Бобоев, 65), 49. Нажмиддин Қувончиев (39. Сунатилла Рустамов, 68). 

Насаф”: 12. Умиджон Эргашев (13. Музаффар Шарипов, 76), 4. Самандар Очилов (29. Шаҳриёр Имомхўжаев, 76), 7. Сирожиддин Қўзиев, 9.Дилшод Хушбаков, 10.Ислом Рашидхонов (14. Ойбек Ҳамидов, 72), 19. Наврўзжон Иззатиллаев,  20. Ислом Кенжабоев, 23. Достонбек Бердиқулов (33. Ботирхон Тўраев, 76), 27. Акбар Муродов (16. Жаҳонгир Қурбонбоев, 72), 28. Сардор Саъдуллаев, 35. Раҳимбек Жавлиев (32. Ғолиб Ғайбуллаев,76).

 Голлар: Марадона Сафаров (6). 

Огоҳлантириш: Ж.Бобоев (84), М.Алиқулов (44) - У.Эргашев (1), А.Муродов (17)

Амалга оширилмаган пеналти: М.Сафаров (1, ноаниқ).

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика