UZ

Сўнгги янгиликлар

01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  18 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  6 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  6 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  16 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  7

"Насаф" ва "Қўқон-1912" тепган пенальтилар нотўғри белгиландими? Суюновнинг қизил карточкаси ҳаққонийми? Суперлига 9-турининг баҳсли вазиятлари таҳлили Янгиликлар

"Насаф" ва "Қўқон-1912" тепган пенальтилар нотўғри белгиландими? Суюновнинг қизил карточкаси ҳаққонийми? Суперлига 9-турининг баҳсли вазиятлари таҳлили

Россиялик ҳакам ўзбек ҳакамлари қаерда ва қандай хато қилгани ҳақида.

Ўтган турдан бошлаб Championat.Asia сайти ҳакамларнинг баҳсли қарорларини муҳокама қилмоқда. Сайтимизга россиялик собиқ ҳакам, ҳозирда спорт журналисти ва «Алё, реф!» телеграм канали муаллифи Илья Обломов эксперт вазифасини бажармоқда.

У Championat.Asia сайти учун махсус Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган баҳсли вазиятларни таҳлил қилиб берди.



№1 вазият - "Олимпик" - "Локомотив" учрашуви




"Локомотив" футболчиси жарима майдони бурчаги яқинида тўп билан, уни икки нафар "Олимпик" футболчилари (№28 ва №23) қарши олишди, тахминан ҳужумчидан 1-3 метр узоқликда. №23 рақам, сал орқароқда туриб, дастлаб шерикларига қандайдир кўрсатма берганга ўхшаб, қўлини танага перпендикуляр тарзда кўтарди (қўлини бундай кўтариш орқали у жазоланишга яқин).

"Локо" футболчиси дарвоза томон кучли бўлмаган тўп узатишни амалга оширди, шу онда №23 рақамли футболчи қўлини танасига яқинлаштириб туширди. Тўп қўлга теккан пайтда қўл танага параллель тарзда эди. Тўп қўлга теккан пайтда қўл табиий ҳолатда эди.

Тўғри қарор - ўйинни давом эттириш керак. Ҳакам тўғри қабул қилди.



№2 вазият - "Олимпик" - "Локомотив" учрашуви




"Локомотив" вакили (№11) ва "Олимпик" дарвозабони ўртасида жарима майдони ичида тўқнашув содир бўлди. Қизил формадаги футболчи сўнгги лаҳзада ўнг оёғи билан тўпни ўзига тўғрилаб олишга улгурди. Кейинроқ тўпга ўйнамоқчи бўлган дарвозабон ташланади ва танаси билан рақибга урилади Ҳакам яхши позицияда турганди ва ҳужумни яхши кўриб турганди.

Карточкаларсиз 11-метрли жарима тўпи белгиланиши керак, сабаби бу эҳтиётсизлик туфайли содир этилган қоидабузарлик. Тўп дарвоза томонга эмас ён томонга кетаётганди. Ҳакам VAR орқали тўғри қарор қабул қилди.




№3 вазият - "Навбахор" - "Нефтчи" учрашуви




Аутдан кейин тўп дарвоза чизиғи, бурчак тўпи томон. Ҳакамлар жойлашуви оптимал, вазият қанот ҳаками олдида содир бўлмоқда, у ҳимояланаётган томон фойдасига жарима тўпини кўрсатиши керак (қанот ҳаками шундай ҳам қилди).

Ушбу вазият карточкаларни талаб этмайди: "Навбаҳор" футболчиси "Нефтчи" футболчисининг елкасидан туртиб юборди, унинг ҳаракатларида куч ва интенсивлик йўқ. Ҳакамлар тўқнашувдан кейин дарҳол вазиятга аралашишди.

Чигилёзди машғулотларини амалга ошираётган "Нефтчи" футболчиларининг ёнидаги мураббийлардан бири (Дилшод Жабборов - изоҳ championat.asia), майдонга тушиб бош ҳакамга нимадирлар гапира бошлайди, бош ҳакам аслида дарҳол қизил карточка кўрсатиши керак эди. Аслида у биринчи сариқ карточкани кўрсатиб кичик хатога йўл қўйди.



№4 вазият - "Навбаҳор" - "Нефтчи" учрашуви



"Навбаҳор" футболчиси қанотдан тўп узатмоқда, тўп эса "Нефтчи" ҳимоячисининг қўлига тегмоқда. Бу нарса жарима майдони ичида содир бўлмоқда, ҳимоячи тўп узатилишидан олдин қўлларини орқага беркитди. Қўл танага ёпишган ва табиий ҳолатда.

Ўйинни давом эттириш керак. Бу ҳолатда қанот ҳаками ҳам вазиятни назорат қилиши лозим. Ҳакамлар тўғри қарор қабул қилишди.




№5 вазият - "Насаф" - "Қизилқум"




Жуда қийин вазият. "Насаф" футболчиси тўпни дарвозадан четроққа тўғрилаб юборди, аммо кейинги ҳаракати билан гол уриши мумкин эди. Дарвозабон ҳам тўпга интилди, аммо унга ета олмай, инерция орқали танаси билан рақибни йиқитди. Ўз навбатида "Насаф" футболчиси тўпни уриб юбориб, сакрамоқда ва чап оёғини негадир орқада қолдирмоқда, яъни тўпга ўйнаганидан кейин негадир тўпга интилмаяпти.

Бу ерда "Насаф" футболчисига симуляция учун сариқ карточка бериш ва "Қизилқум" фойдасига эркин зарба белгилаш керак эди. Агар бош ҳакам ўз қарорини изоҳласа ВАР аралашмайди.




№6 вазият - "Қўқон-1912" - "Пахтакор" учрашуви




"Қўқон" футболчиси жарима майдонига кириб борди ва тўпни ўзига тўғрилаб олди. "Пахтакор" ҳимоячиси ўнг оёғи билан тўпга ҳаракат қилди, тўпга ета олмагач табиий ҳолатда оёғини ерга қўйди. Шу билан бирга оёғини бироз рақибдан тортишга уринди ва курашга киришмаслигини кўрсатмоқчи бўлди.

Ҳужумчи, ҳимоячининг оёғи тўхтаётганини кўриб, пенальти ишлашга уринди ва оёғини бирлаштириб йиқилди. Агар ҳимоячи рақибга теккан бўлса ҳам бу пенальти учун етарли эмас. Ҳужумчи бу контактни кучайтирмоқчи ва ҳакамни алдамоқчи. Бу ўйиннинг 1-дақиқаси экани ҳеч қандай аҳамият касб этмайди.

Симуляция учун сариқ карточка кўрсатиш ва "Пахтакор" фойдасига эркин зарба белгиланиши лозим. Ўйинда ВАР бўлса вазиятга аралашиши керак эди.




№7 вазият - "Қўқон-1912" - "Пахтакор" учрашуви




"Пахтакор" футболчиси курашга қўшилишга улугрмайди. "Қўқон" футболчиси тўпни тепиб юборганидан кейин рақиб бутсанинг таг қисми билан унинг оёғини босиб олади.

Такрорий лавҳа оёқнинг айнан қайси қисми босилганини кўрсата олмади, аммо тахминимча у тўпиғ атрофида эди. Ўз навбатида "Пахтакор" футболчиси бутун танасини шу оёққа ташламади ва контактни камайтиришга уринди. Бу ерда интенсивлик ва куч кам, футболчи тўпга ўйнамоқчи. Ҳакам идеал позицияда эди ва нега огоҳлантириш бермагани ғалати. "Қўқон-1912" фойдасига жарима тўпи белгилаш ва "Пахтакор" футболчисига сариқ карточка бериш керак.

Ўтган турдаги деярли шунга ўхшаш вазиятни ёдга оладиган бўлсак, бу ерда контакт бироз юмшоқроқ кечган. "Пахтакор" футболчиси имкон қадар контакт камроқ бўлишини хоҳлаган, "Олимпик" вакили эса ўтган турда мана бу ҳаракати учун қизил олганди:





№8 вазият - "Қўқон-1912" - "Пахтакор" учрашуви




"Қўқон-1912" футболчиси тўпни ён томонга тўғрилаб олди, шундан кейин "Пахтакор" ҳимоячиси оёғини ерга қўйишдан олдин рақибнинг оёғига тегади. Контакт жуда кичик, интенсивлик ва куч жуда кам.

Шунга қарамай, карточкаларсиз, эҳтиётсизлик туфайли содир этилган қоидабузарлик учун 11 метрли жарима тўпи белгиланиши керак. Ҳакам тўғри қарор қабул қилди.




№9 вазият - "Қўқон-1912" - "Пахтакор" учрашуви



Бош ҳакам "Пахтакор" дарвозабонига қизил карточка кўрсатди. Катта эҳтимол билан ҳақоратли гаплар учун бўлса керак. Афсуски расмий изоҳни ҳеч қаердан топа олмадим, шу боис четлатишни фақат шундай изоҳлай оламан. Сариқ карточка спортчиларга хос бўлмаган ҳаракат учун берилади. Агар дарвозабон бош ҳакамни ҳақорат бўлса, рефери тўғри қарор қабул қилган.


«Алё, реф!» телеграм канали муаллифи Илья Обломов 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика