“Насаф” “UzArena”да “Барселона”ни қўллаб-қувватлади ФОТО

Narzulla Saydullayev
3 фев 2017, 20:55
Бундан бир неча кун олдин Қаршининг “Насаф” жамоаси ОЧЛнинг “плей-офф” ўтиш босқичида Баҳрайннинг “Ал Хидд” клубига қарши “Бунёдкор” стадионида баҳс олиб борди ва йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

UCFGA Ассоциацияси президенти Азизбек Паттахов бошчилигида “Реал Мадрид” ва “Барселона” жамоаси ишқибозлари яни “Madridista Uzbekistan” ва “Barcamania Tashkent” мухлислар клуби биргаликда “Насаф”нинг ОЧЛдаги “Ал Хидд”га қарши “плей-офф” учрашувида вакилларимизни қўллаб-қувватлаш учун “Бунёдкор” стадионига ташриф буюришганди. Ўша учрашувда “аждарлар” рақибларини йирик 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратишганди.

Энди эса “Насаф” жамоасини қўллаб-қувватлагани учун қаршиликлар ҳам “Barcamania Tashkent” мухлислар клубини қўллаш учун UCFGA Ассосиациясига қарашли “UzArena”га ташриф буюрди. “UzArena”га йиғилган меҳмонлар Испания кубоги ярим финал босқичи дастлабки учрашувидан ўрин олган “Атлетико” ва “Барселона” қарама-қаршилиги гувоҳи бўлишди. Ушбу баҳсда “Барселона” клуби рақибларини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Бундай лойиҳалар UCFGA Ассоциацияси томонидан ўзбек футболи ривожи учун амалга оширилмоқда. UCFGA Ассоциацияси билан биргаликда “Barcamania Tashkent” ва “Madridista Uzbekistan” мухлислар клуби ўзбек клублари билан ҳамкорликда уларни қўллаб-қувватлаш ниятидалар.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia