UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  116 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  1 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  1 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  7 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  46 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4

"Насаф" легионерлар эвазига кучаяди Янгиликлар

"Насаф" легионерлар эвазига кучаяди

Давралар оралиғида Қаршининг "Насаф" жамоаси ўз сафига легионерлар жалб этишни режалаштирган.

Рўзиқул Бердиев тез орада легионерларни синовдан ўтказади. Бу ҳақда сайтимиз мухбири Шаҳбоз Беғамов маълум қилди.

Унга кўра, клуб раҳбарияти ёзги трансферлар ойнаси вақтида мураббийга легионер олиб келиш учун алоҳида маблағ ажратишга ваъда берган.

Тез орада "Насаф" устози селекционерлар таклиф этаётган легионерларни йиғинда синовдан ўтказиб кўради.

Қайд этиш керакки, Рўзиқул Бердиев легионер танлашда анча пухта мутахассис. "Насаф" клубига келган легионерлар ўйин сифати ва даража борасида маҳаллий футболчилардан устун бўлган. Шундан келиб чиқсак, "Насаф" тез орада тажрибали ва малакали легионерларга эга бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг 1-даврасидан кейин "Насаф" 21 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида "Навбаҳор", "Бунёдкор" ва "Сурхон" билан учинчи ўринни бўлишиб турибди.

Рейтинг: +140   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика