UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00МЮ "Ньюкасл" футболчисига кўз тикди  0 16:33Адебайор АПЛ ғолибини тахмин қилди  2 16:05Илёс Зейтуллаев: "Аҳмадалиевнинг танловини ҳурмат қиламиз. Қийин вазият эса бизни янада тарбиялайди"  5 15:41"Футбол олами" — 2026 йилги мавсум бошланмоқда  0 15:25"Боруссия" "Реал" ва "Барса" қизиқиши фонида Шлоттербек бўйича қарор қабул қилди  0 14:56Гранд клублар "Ньюкасл" тарбияланувчиси учун курашмоқда  2 14:27"Реал" 3 та трансферни фойдали нархда амалга оширмоқчи  2 13:59"Интер" ва МЮ "Барселона" ҳимоячиси учун курашади  0 13:32Ана холос! Яхшибоев "Локомотив"да ўйнамайди  11 13:18МЮ футболчиси жароҳат олди  0 12:56"Ғазалкент" Elit Academy билан ҳамкорлик қилади   4 12:36ПСЖ асосий футболчиси билан янги шартномани келишиб олди  0 12:08"Динамо" ҳужумчиси ярим йилга сафдан чиқди  4 11:47"Гулистон" жамоасига бош мураббий тайинланди  3 11:24Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди  4

“Насаф” лагеридан дараклар Янгиликлар

“Насаф” лагеридан дараклар

Ўзингизга маълум, барча жамоаларда янги мавсум олдидан “келди-кетдилар” бўлади.

Бу ҳам футболнинг бир қисми саналади. “Аждарлар” сафида ҳам ўзгаришлар бўлди. Ўтган мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган Андрия Калудерович ва Дониёр Нарзуллаев жамоани тарк этишди. Биз уларнинг кейинги фаолиятларига омад тилаймиз.

Бундан ташқари мураббийлар штабида ҳам ўзгариш бўлди. Жамоа дарвозабонлари мураббийи Денис Иванков ҳам жамоани тарк этди. Денис Александровичга ҳам кейинги фаолиятида омад тилаб қоламиз.

Шунингдек Шоҳмалик Комилов, Жасур Жумаев ва Жўрабек Маннонов Самарқанднинг “Динамо” жамоасига “Насаф”футбол клуби учун молиявий фойдали шартлар асосида, Абубакр-Ризо Турдиалиев эса “Олимпик” жамаосига бир мавсумга ижарага берилди.

"Насаф" мухлисларидан юқоридаги ҳолатлардан тушкунликка тушмасликларини сўраб қоламиз. Ёдингизда бўлса, “Насаф” футбол клуби раҳбарияти 2021 йилги мавсум ўртасида жамоанинг асосий ўн тўрт нафар етакчи футболчилари билан шартномаларни узоқ муддатга чўзган эди. 2021 йил мавсум охирида яна бир етакчи, Самарқандда бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги финалида ғалаба голини урган Ғолиб Ғайбуллаев ҳам жамоа билан шартномани уч йил муддатга узайтирди.

“Насаф” футбол клуби томонидан ижарага берилган, юқорида келтирилган футболчиларнинг ҳам клуб билан узоқ муддатли шартномалари бор. 2022 йилги футбол мавсуми якунланганидан сўнг футболчилар жамоага келиб қўшилишади", - деб ёзади “Насаф” футбол клуби матбуот хизмати.



Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика