

"Насаф" жамоасининг БААдаги ўқув-машғулот йиғинига кўрикдан ўтган черногориялик ҳимоячи Деян Больевич "Насаф" жамоаси билан битимга имзо чеккан.
Футболчи аввалига Тошкентда тиббий кўрикдан муваффақиятли ўта олмаганди. Бироқ куни кеча ҳимоячи қайта тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди.

Деян Больевич бугунги Ўзбекистон суперкубоги олдидан ўтказилган машғулотда иштирок этди ва эртанги баҳсда майдонга тушиши мумкин



