Суперлига. "Локомотив" – "Насаф" ўйинида кучлар тенг келди

Aslanov Jasurbek
17 окт 2026, 19:50
Суперлиганинг 24-тур баҳсларида ўрин олган "Локомотив" — "Насаф" учрашуви якунланди.

Ўзбекистон Суперлигаси, 24-тур

"Локомотив" — "Насаф" 0:0

17.10.2026, 18:00

Тошкент, "Локомотив" стадиони

Бош ҳакам: Жасур Мухторов

Ёрдамчи ҳакамлар: Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов

Захира ҳаками: Диёрбек Темирбеков

VAR: Ғайрат Жўраев

AVAR: Эдита Мирабидова

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

Комиссар: Акмал Раҳматов

"Локомотив": 1. Алексей Козлов, 11. Темурхўжа Абдуҳолиқов (10. Шодиёр Шодибоев, 84), 14. Николай Иванов, 15. Александр Шушняр, 17. Сардор Мирзаев (70. Муҳаммадали Реимов, 84), 18. Александр Кучеренко, 23. Диёржон Туропов, 26. Абдуллоҳ Йўлдошев, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев ((22. Суннатлла Поёнов, 90+1), 33. Олег Зотеев (8. Билол Туплиев, 65), 99. Жасурбек Яхшибоев (9. Суҳроб Нуруллоев, 63)

Захира: 16. Данил Бакланов, 7. Қувончбек Абраев, 30. Жафар Баҳодиров, 61. Нурлан Ибраимов.

"Насаф": 1. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов, 4. Акрамжон Комилов (5. Ғолиб Ғайбуллаев, 63), 6. Сардорбек Баҳромов (17. Муродбек Раҳматов, 63), 7. Аденис Шала (20. Юсуф Отубанжо, 79), 8. Зафармурод Абдираҳматов (22. Диёрбек Абдуназаров, 90+1), 10. Бобир Абдиҳолиқов, 14. Шароф Муҳитдинов, 15. Ойбек Рустамов, 77. Паата Гудушаури (70. Аббосжон Ғуломов, 79), 92. Умарбек Эшмуродов.

Захира: 21. Самандар Муратбаев, 23. Дилшод Муртазаев, 27. Яшнарбек Бердираҳмонов, 76. Зафар Садуллаев.

⏹ 90+2-дақиқа. Ўйин якунланди! Бош ҳакам Жасур Мухторовнинг финал ҳуштаги янгради. Тошкентда кечган шиддатли ва муросасиз баҳсда ҳисоб очилмади: "Локомотив" – "Насаф" – 0:0.

⏱ 90-дақиқа. Иккинчи бўлимнинг асосий вақти якунланди. Бош ҳакам Жасур Мухторов учрашувга 2 дақиқа вақт қўшиб берди.

🔄 84-дақиқа. "Локомотив" таркибида иккиталик ўзгариш: Сардор Мирзаев ўрнига Муҳаммадали Реимов, Темурхўжа Абдуҳолиқов ўрнига эса Шодиёр Шодибоев майдонга тушди.

🔄 79-дақиқа. "Насаф" таркибида иккиталик ўзгариш: Аденис Шала ўрнига Юсуф Отубанжо, Паата Гудушаури ўрнига эса Аббосжон Ғуломов майдонга тушди.

71-дақиқа. Темурхўжа Абдуҳолиқов олис масофадан кучли зарба йўллади. "Насаф" дарвозабони Абдувоҳид Неъматов тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

70-дақиқа. Паата Гудушаури айланма зарба йўллади, бироқ унинг уриниши ноаниқ кетди.

🔄 65-дақиқа. "Локомотив" таркибида ўзгаришлар: Олег Зотеев ўрнига Билол Туплиев, Жасурбек Яхшибоев ўрнига эса Суҳроб Нуруллоев майдонга тушди.

🔄 63-дақиқа. "Насаф" таркибида иккиталик ўзгариш: Акрамжон Комилов ўрнига Ғолиб Ғайбуллаев, Сардорбек Баҳромов ўрнига эса Муродбек Раҳматов майдонга тушди.

59-дақиқа. Диёржон Туропов жарима зарбасидан тўпни олдинга узатди. Сардорбек Баҳромов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

46-дақиқа. Бобир Абдиҳолиқов рақиб жарима майдончаси ичидан зарба йўллади. "Локомотив" дарвозабони Алексей Козлов тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

⏱ 46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди. Жамоалар майдонга қайтишди ва учрашув давом этмоқда.

⏸ 45-дақиқа. Биринчи бўлим якунланди. Бош ҳакам Жасур Мухторовнинг ҳуштаги янграб, жамоалар танаффусга йўл олишди. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0.

45-дақиқа. Ойбек Рустамов олис масофадан чап оёқда кучли зарба йўллади, бироқ тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

40-дақиқа. Сардорбек Баҳромов олис масофадан яна бир бор зарба йўллади, бироқ бу сафар тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

⚠️ 37-дақиқа. Хавфли вазият! Жасурбек Яхшибоевнинг зарбасига қаршиликлардан тезкор жавоб! Сардорбек Баҳромов жарима майдончаси ташқарисидан ўнг оёқда дарвозанинг юқори бурчагини нишонга олиб кучли зарба йўллади, бироқ тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди.

37-дақиқа. Жасурбек Яхшибоев жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. "Насаф" дарвозабони Абдувоҳид Неъматов тўпни эгаллаб олди.

33-дақиқа. Николай Иванов жарима зарбасидан тўпни олдинга узатди. "Насаф" дарвозабони Абдувоҳид Неъматов тўпни ишонч билан эгаллаб олди.

⚠️ 32-дақиқа. Хавфли вазият! Шароф Муҳитдинов бурчакдан узатган тўпга Акрамжон Комилов бош билан зарба йўллади, бироқ унинг уриниши бироз ноаниқ бўлди.

⚠️ 31-дақиқа. Хавфли вазият! Паата Гудушаури ўнг қанотдан бир рақибини алдаб ўтиб, жарима майдончасига кирди ва марказга тўп узатди. Сардорбек Баҳромов йўллаган зарба ҳимоячига тегиб, дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

⚠️ 29-дақиқа. Хавфли вазият! Бурчакдан узатилган тўпга Николай Иванов зарба йўллади. "Насаф" дарвозабони Абдувоҳид Неъматов ажойиб сейв кўрсатиб, тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

23-дақиқа. Шуҳрат Муҳаммадиев ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди. "Насаф" дарвозабони Абдувоҳид Неъматов тўпни эгаллаб олди.

11. Аденис Шала чап қанотдан олдинга силжиб, жарима майдончаси ичига тўпни узатди. "Локомотив" дарвозабони Алексей Козлов тўпни ўз вақтида эгаллаб олди.

⚠️ 3. Хавфли вазият! Олег Зотеев рақиб жарима майдончаси ичидан чап оёқда кучли зарба йўллади. "Насаф" дарвозабони Абдувоҳид Неъматов қийинчилик билан тўпни қайтариб юборди.

⏱ 1. Бош ҳакам Жасур Мухторовнинг ҳуштаги янгради ва баҳс бошланди. Тўпни майдон марказидан мезбонлар – "Локомотив" футболчилари ўйинга киритишди.

Жамоалар майдонга тушиб келишди. "Локомотив" қизил, "Насаф" эса кўк рангли либосларда тўп тепади. Учрашув бошланиши арафасида.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia