"Насаф" билан ўйин пайтида шифохонага олиб кетилган Муҳаммадиевнинг оёғи синди
26 май 2019 22:40
Янгиликлар
"Насаф" билан ўйин пайтида шифохонага олиб кетилган Муҳаммадиевнинг оёғи синди
Бу ҳақда клуб шифокори Аброр Пирриев сайтимизга маълум қилди.

"Насаф" - "Локомотив" учрашувининг 31 дақиқасида рақиб жарима майдончаси ичида тўп учун курашда "темирйўлчилар" қанот ҳимоячиси Муҳаммадиев ерга қалтис йиқилиши натижасида, ўнг оёқ кичик болдирининг пастки учдан бир қисмини ёпиқ синиб, жойидан силжиши ва ушбу товоннинг ярим чиқиши ташхиси билан жароҳат олди. Яъни, футболчининг оёғи синган. Зудлик билан шифохонага юборилган футболчи тиббий текширувдан ўтказилган ва оёғи гипс қилинди, яъни боғлам қўйилган.
Тахминларга кўра, Муҳаммадиев тахминан 4 ой ичида машғулотларга қайтиши мумкин. Яъни, футболчи камида октябрь ойига қадар сафдан чиққан.
Сайтимиз ва футбол мухлислари номидан Шуҳрат Муҳаммадиевга мустаҳкам соғлик тилаб, тезроқ яшил майдонга қайтишини тилаймиз!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар