"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...

Aslanov Jasurbek
17 июн 2025, 00:56
"Наполи" Жек Грилишга қизиқмоқда, аммо унинг маошини тўлиқ тўлашга тайёр эмас.

The Telegraph маълумотларига кўра, Италия клуби 29 ёшли ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда.

Бироқ "Наполи" Грилишнинг "Сити"да ҳафтасига тахминан 300 минг фунт олаётган маошини тўлиқ тўлаб бера олмайди. Аввалроқ, "Манчестер Сити" ярим ҳимоячи учун 50 миллион фунт сўраган, аммо ҳозирча таклифлар келиб тушмагани хабар қилинган эди.

Хабарларга кўра, Грилиш бошқа клубга ижара асосида ўта олиши учун "Сити" футболчи маошини 50% гача қоплаши керак бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph