

"Қора мушуклар" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини ижарага олиш бўйича таклиф билан чиқди, деб хабар беради The Athletic.
"Сандерленд" "шаҳарликлар" футболчи маошининг бир қисмини қоплашини хоҳламоқда ва келаси ёзда — унинг "Сити" билан шартномаси муддати тугагач, у билан тўлиқ шартнома имзолаши мумкин.
Клуб, шунингдек, "Марсель" вингери Игор Пайшаонинг трансфери устида ҳам ишламоқда. Бразилиялик футболчи билан шахсий шартнома шартларини келишиб олишда муаммолар юзага келмаслиги тахмин қилинмоқда, аммо Франция клуби билан ҳали келишувга эришилгани йўқ.
Ўтган мавсумни Грилиш ижара ҳуқуқи асосида "Эвертон"да ўтказди. АПЛ доирасида у 20 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.



