"Наполи" Кварацхелияни сотмоқчи эмас
29 апр 2023 18:21
Янгиликлар
"Наполи" Кварацхелияни сотмоқчи эмас
"Наполи" раҳбарияти жамоа вингери Хвича Кварацхелия билан хайрлашмайди.
Бу ҳақда "Il Mattino" хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, футболчининг трансфери ҳатто катта суммага ҳам кўриб чиқилмайди.
Аввалроқ футболчига "Ливерпуль" ва ПСЖ клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Кварацхелия 2022 йилда "Наполи" шарафини ҳимоя қилади. Унинг жамоа билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.
Грузиялик футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 36 та ўйинда иштирок этиб, 14 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди
Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди
Фикрлар