“Наполи” дарвозасига йўлланган 6 та аниқ зарбанинг барчаси голга айланган

3 сен 2018, 09:46
Италия А сериясининг навбатдаги турида “Наполи” сафарда “Сампдория”га (0:3) имкониятни бой берди.

Ўтган уч турда непаолитанликлар дарвозасига аниқ йўлланган дастлабки 6 та аниқ зарбанинг барчаси голга айланган.

“Наполи” илк турда “Милан” ни(3:2), кейин “Лацио”ни (2:1) мағлуб этганди. Дарвозабон Давид Оспина икки учрашувда бешта гол ўтказиб юборган бўлса, Орестис Карнезис эса бир бор ўз дарвозаси тўридан тўп олиб чиққан.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta