UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58"Зенит" - ЦСКА. Аббос Файзуллаев асосий таркибдами?  0 19:45"Гранада" - "Реал". "Қироллик клуби" таркиби билан танишинг  2 19:40Неъматилло Қуттибоев: "Кўп ҳимояланганимизга қарамай, ғалабага лойиқ эдик"  0 19:22Руслан Аҳмедов: "Ўйинда устунлик қилганимизга қарамасдан, қўшимча дақиқаларда гол ўтказиб юбордик"  6 19:14"Ливерпуль"да чемпионлик учун имконият қолмади  2 19:00"Металлург" - "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  1 18:59Суперлига. «Олимпик» — «Пахтакор» 0:0 (Матнли трансляция)  12 18:30АПЛ. Чемпионлик учун курашаётган "Манчестер Сити" йирик ғалабага эришди (+жадвал)  12 17:43"Олимпик" - "Пахтакор". Таркиблар билан танишинг  5 17:21Россияга боришдан бош тортган Испания, етакчиларсиз қатнашган Франция ҳамда башоратчи шифокори билан ғолиб бўлган СССР — илк Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  3 17:09ФИНАЛ. Дастлабки баҳсда "Йокогама" иродали ғалабага эришди  19 16:46Килиан "Реал"да ўзи хоҳлаган рақамда ўйнамайди  9 16:10Франция президенти "Реал"га мурожаат қилди  7 15:56"Барселона" 100 млн. еврога харидор чиққан футболчиси билан хайрлашмоқчи  6 15:37Суперлиганинг 7-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  1

"Наманганда ўсиш ўзимга боғлиқ. Бу ҳақида ўйлаганим ҳам йўқ ёхуд "Навбаҳор" стадионидаги муҳит мухлисларга берилган таъриф" — Фарруҳ Икромов Янгиликлар

"Наманганда ўсиш ўзимга боғлиқ. Бу ҳақида ўйлаганим ҳам йўқ ёхуд "Навбаҳор" стадионидаги муҳит мухлисларга берилган таъриф" — Фарруҳ Икромов

Бироз олдин "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати вингер Фарруҳ Икромовнинг трансферини расман эълон қилди.

Икромов катта футболга "Бунёдкор"да кириб келди ва бир неча йил шу клуб шарафини муносиб ҳимоя қилди. Эндиликда футболчи учун янги давр бошланмоқда. У фаолиятида илк бор жамоасини ўзгартирди. Хўш, наманганликларнинг таклифи қачон бўлди? Бу унинг ўсиши учун фойдами? Шу ва бошқа саволлар билан Фарруҳ Икромовга юзландик. 

Расман: Фарруҳ Икромов – "Навбаҳор" футболчиси!

- "Навбаҳор"га ўтиш жараёни қандай юз берди? Музокаралар мавсум якунлангач бошландими ёки аввалроқми?

- Мавсум якунланганидан сўнг "Навбаҳор" клубидан таклиф бўлди. Клуб билан келишган ҳолда шартнома имзоладик. Якунда "лочинлар" аъзосига айландим. Бор гап шу. 

- Бу жамоа фаолиятингизда қанчалик ўсиш учун хизмат қилади? "Навбаҳор" бурилиш ясайдиган клубми?

- Аввало ўсишга эришишим ўзимга боғлиқ, деб ўйлайман. "Навбаҳор"да кучли футболчилар етарлича. Улар билан фақат олдинга қараб интилиш ва янада қўшиб бориш керак. Қолганини эса вақт кўрсатади. 

- "Бунёдкор"дан келиб қўшилдингиз. Мисол тариқасида собиқ жамоадошингиз Нурилло Тўхтасинов учун ўтган мавсум Наманганда омадсиз ўтди. Шу факторни ҳисобга олиб, сизда иккиланиш бўлмадими?

- Савол бермасингиздан олдин буни ўйламадим ҳам. "Навбаҳор"га ўтаётганда ҳеч қандай ишончсизлик ёки иккиланишлар юзага келгани йўқ. Нурилло Тўхтасинов яхши футболчи. Янги жамоасида фақат омад тилайман.  

- Билишимизга қараганда олдинги йилларда сизда легионерга айланиш имконияти бор эди. Орада жароҳат сабаб бир йилдан ошиқ танаффус қилдингиз. Балки "Навбаҳор"нинг халқаро майдонда қатнашиши яна хориж эшикларини очар?

- Нима бўлиб ўтганига қарамай ҳаммаси яхшиликка, деб ўйлайман. Ҳар бир ишда қандайдир ҳикмат бор. Мен ҳозир ўзимни кўрсатиб, жамоам учун фойда келтириш ниятидаман. Агарда шу вазифани бажара олсам, кейинги мақсад хорижга йўл олиш бўлади. 

-  Олдингизда "Пахтакор" варианти ҳам турганди. "Пахтакор" "Навбаҳор"дан фарқли равишда плей-офф да эмас, гуруҳ босқичида ўйнайди. Бунга фикрингиз қандай?

- "Пахтакор"дан таклиф бор эди. Лекин "Навбаҳор" кўпроқ ўзида кўришни хоҳлади. Ўйлайманки, жамоа билан юксак марраларни забт этамиз. 

- "Навбаҳор" мухлислари ҳар бир ўйинда стадионда ажойиб муҳит ҳосил қилишади. Уларга қандай таъриф берасиз?

- Айтганингиздек, улар майдонда яратадиган атмосферанинг ўзи таъриф ҳисобланади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика