"Наманганда "Навбаҳор" фаворит, "Андижон" чақилмас "ёнғоқ"лигини ўтган турда исботлади" — Бугунги учрашувлардан олдин мутахассис фикри

Iskandarov Abdulaziz
11 мар 2023, 08:47
Кеча Суперлиганинг иккинчи тур баҳслари старт олди. Бугун навбатдаги икки учрашув бўлиб ўтади.

Мазкур баҳслардан олдин собиқ футболчи Анвар Ғофуров ўз тахмин ва фикрларини билдириб ўтди. 

"Навбаҳор" - "Металлург"

— "Навбаҳор" бу ўйинда яққол пешқадам, деб ўйлайман. Чунки уларнинг олдига қўйган мақсадлари барчага маълум. "Металлург" учун Наманганда осон беллашув бўлмайди. Бекободликларга қарши яхши футболчилардан иборат жамоа ўйнайди. Ўйин ҳар доим ўзига кўп мухлисни жамлайдиган стадионда бўлиб ўтади. 

Имкониятлар: 65/35

"Сурхон" - "Андижон"

— "Сурхон" ёш таркибга эга бўлган жамоа. Уларга ўз ўйинини топиши учун қанчадир вақт керакдир. Лекин бу жамоа ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга қодир, дея оламан. "Андижон" жамоаси биринчи турда сафарда олдига қўйилган вазифани юз фоиз бажарди. Қаршида кучли жамоадан устун келиб, чақилмас "ёнғоқ" эканлигини намойиш қилди. 

Имкониятлар: 55/45

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia