UZ

Сўнгги янгиликлар

13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  3 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  8 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  3 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  1 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  12 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  5 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0

Наманганда Ганани мағлуб этдик ёхуд Вадим Абрамов муҳим деб ҳисобламаган ўйин ҳақида (Бекзод Толибов блоги) Янгиликлар

Наманганда Ганани мағлуб этдик ёхуд Вадим Абрамов муҳим деб ҳисобламаган ўйин ҳақида (Бекзод Толибов блоги)

Ўзбекистон - Гана. Кеча Наманган шаҳридаги "Марказий" стадионда икки давлат терма жамоалари ўртасида халқаро ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу ўйинга миллий терма жамоамиз фан клуби вакиллари ҳамда маҳаллий мухлисларнинг тайёргарлиги аъло даражада эканлиги яққол кўзга ташланди. Айниқса, "Марказий" стадионда давлатимиз мадҳияси янграётган вақтда байроғимизнинг перформанс шаклда намойиш этилганлиги, ўйин якунида ҳар икки жамоа вакиллари ва мухлислар иштирокидаги "хук" барчамизни бирдек тўлқинлантириб юборди.

Энди бевосита ўйин ҳақида гаплашсак. Кечаги учрашувдан сўнг ҳали камчиликларимиз кўп эканлиги кўриниб қолди. Ишлайдиган, ўйлайдиган ва кучайтирилиши лозим бўлган чизиқларимиз бор экан. Гана давлатининг айтиш жоиз бўлса иккинчи (балки учинчи) таркиби билан ўтказилган баҳс терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамовнинг зиммасига янада кўпроқ вазифаларни юклайди.



ЧИЗИҚЛАР БЎЙИЧА

Келинг, кеча Ўзбекистон МТЖ бугун намойиш этган ўйинидан келиб чизиқлар бўйича таҳлил қиламиз. Дарвозада бошланғич таркибда Жавоҳир Илёсов туширилди. Нега Абдувоҳид Неъматов эмас дейишга шошилмаймиз. Чунки ротация ҳам керак. Ҳар доим Неъматовга ишониб қолиш ҳам нотўғри, албатта рақобат бўлиши керак. Илёсовга кечаги ўйин олдидан мураббийлар штаби хотиржамликни сақлаш бўйича кўрсатма беришгани кўриниб турибди. Жавоҳир учрашув давомида хотиржамликни сақлади, баъзида эса бир оз ошириб юборди. Биз буни камчилик деб баҳолаймиз. Фикримча, дарвозамизга урилган гол, посбоннинг ҳимоячиларга йўллаган ноқулай узатмалари айнан ошириб юборилган хотиржамлик эвазига юзага келди. Расмий ўйинларда бундай холат панд бериши аниқ. Бу ўринда хатто мумкин деб ёзиш ҳам нотўғри бўларди, аниқ панд беради.

Ҳимоячилар ҳақида нима дейиш мумкин? Албатта уларнинг ҳаракатлари кўнгилдагидек эмас. Рақиб узун паслар эвазига ўйнаганда ҳимоячиларимизга масъулият ва совуққонлик етишмаяпти. Тўп шеригига узатилиб жамоамизнинг навбатдаги ҳужумини бошлаш ўрнига майдон ташқарисига тепиб юборилган вазиятлар кўп бўлди.Тўп қадри бўлиши керак назаримда. Майдон ташқарисига чиқариб юбориб вазиятни якунлангани бир жиҳатдан яхшидир, балки шу билан рақибнинг хавфли ҳужуми олди олинар. Лекин табиий холда тўп рақибга ўтиб кетади. Дадиллик ва ишонч керак. Расмий ўйинларда эса бундай ҳаракат эвазига жазоланиш мумкин.



Ярим ҳимоячиларга ҳам эътирозлар йўқ эмас. Ўйинни такроран кўриб ўз ҳаракатларини таҳлил қилишар. Лекин деярли ҳар бир узатма ўтаётган, рақиб унчалик ҳам жиддий қаршилик қила олмаётган ўйинда ҳужумчиларга ўйиндан ташқари холатда пас берилган вазиятлар ҳам бўлди. Бундан ташқари ҳужумчилар ва ярим ҳимоячилар ўртасида боғлиқлик борасида ҳали анча ишимиз бор экан. Жамоавий ўйинда, футболчилар бир-бирларини ўзаро тушунишларида гап катта. Мана шунинг учун бизга кечаги каби назорат ўйинлари жуда ҳам зарур.

Ҳужумчиларга эса эътирозлар жиддий. Биринчи бўлим давомида юзага келган имкониятларнинг ҳеч бўлмаса ярмидан фойдаланганимизда камида 4:0 ҳисоби билан танаффусга чиқардик. Вазиятларни якунлашда совуққонликнинг етишмаслиги, тўпни қизғаниш каби омилларнинг мавжудлиги терма жамоамизни ғалабалар томон етакламайди. Аксинча юқорида айтганимдек, расмий ўйинларда бу каби "бири бўлмаса иккинчиси" қабилида кетма-кет қулай имкониятлар бўлмайди. Ана унда яримта имкониятдан ҳам гол уришимиз шарт бўлади.




ЎЙИН ҲАҚИДА

Ўйиннинг умумий таҳлили ҳақида айтадиган бўлсак, 3-дақиқадаёқ Отабек Шукуровнинг тезкор голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олдик. 11-дақиқада тўп рақиб ҳимоячисининг қўлига теккан деб ҳисоблаган ҳакам дарвозага яқин масофадан жарима тўпи белгилади. Сардор Рашидовнинг жаримадан ўткир бурчакка йўллаган зарбасини ганаликлар посбони қайтаришга эришди. Бир оз ўтиб жамоамизнинг биринчи голига ажойиб узатма берган Остон Ўруновнинг ўзида ҳам юзага келган қулай вазиятни голга айлантира олмади, унинг зарбаси ноаниқ чиқди. Рақибнинг кучсиз ўйини сабаб Жалолиддин Машариповнинг чап қанотдан йўллаган узатмаси барчадан ўтиб кетиб Фаррух Сайфиевга келиб тушди, яқин масофадан йўлланган зарба ноаниқ.

З5-дақиқада Элдор Шомуродов рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба йўллади, дарвозабон тўпни қайтаришга муваффақ бўлди. Бу вазиятда у рақиб жарима майдони ичида жуда қулай вазиятда турган Сардор Рашидовга тўпни узатишга жазм қилмади, балки кўрмай қолгандир. 43-дақиқада эса Сардор Рашидовнинг қанотдан етказиб берган тўпини Шомуродов голга айлантира олмади. Расмий ўйинларда бугунги каби ҳар бир узатмалар йўлланган манзилга етиб боравермайди, Гана терма жамоаси бунга кўп холатларда йўл қўйиб берди.Биринчи бўлим Отабек Шукуровнинг ягона голи эвазига терма жамоамизнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.



Иккинчи бўлимда Гана терма жамоасида ҳам фаолликлар кўзга ташлана бошлади. Хусусан 50-дақиқада кечаги ўйинда ҳимоячиларимизга том маънода "бош оғриғи" бўлган Абдул Фатавунинг жаримадан йўллаган зарбасини Илёсов қайтаришга уринди, тўпга унинг қўли тегиб якунда дарвоза устунига тегди. 59-дақиқада терма жамоамиз мураббийлар штаби Сардор Рашидов ўрнига Ойбек Бозоровни ўйинга ташлади. Учрашув давомида қайд этилган бошқа ўзгаришлар ҳақида эътирозлар йўқкуя, лекин Бозоровнинг майдонга тушгани ўйинимизни кучайтирмади. Негадир кеча Ойбек ўзига ўхшамади. 57-дақиқада яна ўша Фатаву ҳисобни тенглаштириб қўйиши мумкин эди, унинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси бир оз ноаниқ чиқди. Қизиқ, сиз ҳам эътибор бердингизми, голни Отабек Шукуровнинг узоқ масофадан йўллаган аниқ зарбаси эвазига урдик. Нега энди кейинги вазиятларда ҳар гал рақиб жарима майдони ичига ёриб киришга уринавердик? Ахир рақиб биз ҳужумга ўтган вақтда чуқур ҳимояланаётгани кўриниб тургандику! Ҳартугул 64-дақиқага келиб биз ганаликлар дарвозасига жарима майдони ташқарисидан зарба беришни бошладик. Дастлаб Отабек Шукуров, кейинроқ Фаррух Сайфиевлар узоқ масофалардан рақиб дарвозаси томон зарба йўллашга муваффақ бўлдилар. 72-дақиқага келиб кечаги баҳсда дарвозамиз томон энг кўп хавф солган ўша Абдул Фатаву барибир ўз мақсадига эришди. Унинг жаримадан йўллаган кучли зарбаси Жавоҳир Илёсов дарвозасидан жой олди - 1:1. 76-дақиқада Жалолиддин Машарипов рақиб хатосидан сўнг чаққонлик билан тўпни эгаллаб олиб ғалаба голини киритди - 2:1.

Шу тариқа унчалик ҳам кучли ўйин кўрсатмаган Гана терма жамоасининг иккинчи таркибини қийинчилик билан мағлуб этдик. Агар Машарипов индивидуал ҳаракатлари эвазига рақиб дарвозасини ишғол этмаганда ўйин дуранга қараб кетаётган эди.




Учрашув аввалида терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов "Спорт" телеканалига берган интервьюсида бугунги ўйин муҳим аҳамиятга эга эмаслигини айтиб ўтди. Қизиқ ҳолат. Мухлис учун миллий терма жамоа иштирокидаги ҳар бир учрашув муҳим ҳисобланади. Балки чиндан муҳим ўйинлар ҳали олдиндадир. Вадим Карленович Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган саралаш баҳсларини назарда тутиб кечаги ўйинга шундай таъриф бергандир. Ҳар ҳолда у сизу-биздан кўра яхшироқ билади.

Миллий терма жамоамизга ҳамиша омад ёр бўлсин! Айнан улар бизга 2022 йили Қатарда бўлиб ўтадиган мундиал йўлланмасини тақдим этишларига ишонамиз!


Ўртоқлик учрашуви
ЎЗБЕКИСТОН - ГАНА - 2:1
26 март 2021 йил. Наманган. "Марказий" стадион. 18:00
Ҳакамлар:
Дайирбек Абдилдаев, Сергей Гришченко, Исмоилхон Толипжонов, Нурзутбек Аскат ўғли (барчаси Қирғизистон).
Назоратчи: Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон). 

Голлар: Отабек Шукуров 4, - 1:0. Иссаку Абдул Фатаву 72, - 1:1. Жалолиддин Машарипов 76, - 2:1.

Ўзбекистон: 1.Жавоҳир Илёсов, 3.ИброҳимҲалил Йўлдошев, 4.Фарруҳ Сайфиев (15.Мурод Холмуҳаммедов, 82), 5.Анзур Исмоилов, 21.Азим Аҳмедов, 9.Одилжон Ҳамробеков (20.Ислом Тўхтахўжаев, 88), 19.Отабек Шукуров, 16.Остон Ўрунов (22.Жавоҳир Сидиқов, 69), 10.Жалолиддин Машарипов (23.Ҳожимат Эркинов, 86), 7.Сардор Рашидов (8.Ойбек Бозоров, 59), 14.Элдор Шомуродов (11.Игорь Сергеев, 84).
Захира: 12.Абдувоҳид Неъматов, 13.Санжар Қодирқулов, 18.Санжар Шоаҳмедов, .

Гана Б: 16.Жозеф Аддо, 2.Йиадом Конадоу, 3.Кристофер Неттей, 6.Муҳаммад Ал Ҳассан, 10.Диавусие Тэйлор (5.Даниэль Африйе Куайе, 63), 11.Моро Салифу, 12.Мичель Отоу (19.Персиус Боа, 82), 13.Рашид Нортей (8.Агйеним Боатенг, 65), 14.Самуэль Аббей Куайе, 17.Кваме Пепраҳ (7.Максвел Аббей Куайе, 86), 18.Иссаку Абдул Фатаву.
Захира: 1.Уильям Эммануэль Эссу, 20.Ричард Аттаҳ, 4.Деннис Нкрумаҳ Корсаҳ, . 

Огоҳлантиришлар: Самуэль Аббей Куайе 56.





Бекзод Толибов тайёрлади

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика