

Терманинг янги устози ўз таассуротлари ва режалари билан ўртоқлашди.
"Биз Европа чемпионатини ўзимизда ўтказамиз. Бунақаси 40-50 йилда бир марта бўладиган ўзгача ҳолат. Мен эса буюк давлатимиздаги мусобақада иштирокимиз тарихий бўлиши учун астойдил ҳаракат қиламан. Бу чорловни қабул қилишни жуда хоҳладим. Дортмунддаги ўйин — бу шунчаки бошланиши. Кейинги йил биз яхлит жамоага айланамиз".



