Мюллер сафга қайтди

Mirjalol Normatov
8 янв 2023, 18:13
"Бавария" ярим ҳимоячиси Томас Мюллер жароҳатидан фориғ бўлиб сафга қайтди.

Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Юлиан Нагельсманн маълумот берди.

"Томас - мен ва "Бавария" учун муҳим футболчи. У доим креатив ўйин кўрсатади, кўплаб аниқ узатишларни амалга оширади. Шу боисдан доимо ўзидан яхши таассурот қолдиради. У таркибда бўлиши аниқ. Унинг қайтишидан хурсандман", - деди Нагельсманн.

Мюллер жароҳати сабабли "Бавария"нинг 8 ўйинини ўтказиб юборди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bayern and Germany