

23 ёшли форвард мавсумлар оралиғида 42,5 млн. евро эвазига "Болонья"дан инглиз клубига кўчиб ўтган эди.
Маълумотларга кўра, МЮ раҳбариятининг баъзи вакиллари Зиркзе етарли даражада кучли футболчи эмас деб ҳисобламоқда.
Клуб форвардни сотиш ёки ижарага бериш вариантларини кўриб чиқади.
Ҳужумчи жорий мавсум жамоа сафида барча турнирларда 17та ўйин ўткаиб, 1та гол урди ва 2та голли пас берди.



