МЮда яна бир йўқотиш. Шоу иккита ўйинни ўтказиб юборади

Tolibjon Qosimov
3 апр 2019, 13:09
Кеча АПЛ 33-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" "Вулверхэмптон" меҳмони бўлди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Учрашувнинг 38-дақиқасида манкунианликлар чап қанот ҳимоячиси Люк Шоу бош ҳакам Майк Дин томонидан огоҳлантирилди. Шу тариқа, Люкнинг АПЛ жорий мавсумидаги сариқ карточкалари сони 10тага етди. Қоидага кўра, энди футболчи ички чемпионатнинг кейинги иккита ўйинини ўтказиб юборади. МЮ Премьер-лигадаги кейинги икки беллашувни "Вест Хэм" ва "Эвертон"га қарши ўтказади.

Қизиғи, агар Шоу сариқ карточка олмаганида дисквалификациядан қутулиб қолган бўларди. Яъни, кеча огоҳлантирилмаганида дедлайн сабаб кейинги тургача унинг барча сариқ карточкалари "куйиб кетган" бўларди.


Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>>>> АПЛ

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Manchester Evening News

Сўнгги янгиликлар

Барча ›