МЮ Зоммерни сотиб олишга яқин. Дарвозабон қишда Де Хеа ўрнига асосий таркибдан жой олади
05 дек 2022 14:58
Янгиликлар
МЮ Зоммерни сотиб олишга яқин. Дарвозабон қишда Де Хеа ўрнига асосий таркибдан жой олади
Ян Зоммер "Манчестер Юнайтед"га ўтиб, жамоанинг асосий дарвозабони бўлади.
"Bild" нашри хабарига кўра, 33 ёшли дарвозабон қишда Мёнхенгладбахнинг "Боруссия"сидан "Манчестер Юнайтед"га ўтади. Унинг немис клуби билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача мўлжалланган, шунинг учун улар ҳеч бўлмаганда товон пули эвазига уни қишда қўйиб юборишга тайёр.
Зоммер аллақачон "Манчестер Юнайтед"га ўтишга розилик берган. Манбага кўра, Швейцария терма жамоаси посбони "Манчестер Юнайтед" билан битими 2023 йилнинг ёзига қадар тузилган жамоанинг асосий дарвозабони Давид Де Хеа ўрнини эгаллайди. Катта эҳтимол билан испаниялик билан бошқа ҳамкорлик қилинмайди.
Зоммер 2014 йилдан бери "Гладбах"да тўп тепиб келмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар