МЮ Варанга қанча маош тўлаши маълум

Mirjalol Normatov
26 июл 2021, 23:15
"Реал" ҳимоячиси Рафаэль Варан яқин вақтлар ичида "Манчестер Юнайтед" билан шартнома имзолайди.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, французнинг Манчестердаги йиллик маоши 12 миллион еврони ташкил қилади. Эслатиб ўтамиз, манкунианликлар трансфер учун "Реал"га 50 млн евро тўлайди.

Футболчи ўтган мавсум Ла Лига доирасидаги 31та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira