

"II Messaggero" нашрининг маълумот беришича, МЮ ва ПСЖ хавбек учун 60 млн евродан кўп пул тўлашга тайёр. Заниолонинг йиллик маоши эса 10 млн евродан юқори бўлади.
Англиялик скаут Евро-2020 саралаши доирасида Италия-Арманистон (9:1) учрашувини бевосита стадиондан кузатиб борган. Ўша ўйинда Николо 2 та гол ва 1 та ассист қайд этганди. Париж жамоасининг спорт директори Леонардо шахсан ўзи Заниолонинг ҳаракатларини кузатиб боради.
Жорий мавсум 20 ёшли ярим ҳимоячи А Сериянинг 12 та ўйинида 3 та гол урди.



