МЮ Сульшер қўл остидаги сўнгги 7 та ўйиннинг 5 тасида мағлуб бўлди

17 апр 2019, 08:50
Манчестер клуби кеча ЕЧЛ 1/4 финалининг жавоб ўйинида “Барселона”га сафарда мағлуб бўлди (0:3).

Шу тариқа “Манчестер Юнайтед” бир қанча муддат жамоанинг тўлақонли бош мураббийлигига айланган Оле-Гуннар Сульшер қўл остидаги сўнгги 7 та ўйиннинг 5 тасида мағлуб бўлди. Қайд этиш жоиз, МЮ Жозе Моуриньо бош мураббийликдан кетгач, 17 та ўйинда қатнашиб, атиги 1 та ўйинда мағлуб бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.asia