МЮ спорт директори Эшуорт тайинланганидан 5 ой ўтиб клубни тарк этди
08 дек 2024 14:59
Янгиликлар
МЮ спорт директори Эшуорт тайинланганидан 5 ой ўтиб клубни тарк этди
Дэн Эшуорт "Манчестер Юнайтед" спорт директорлигини тарк этди.
Эшуорт бу лавозимда жами 5 ой ишлади.
Эшуортнинг кетиши борасидаги қарор шанба куни "Ноттингем Форест" (2:3)га қарши "Олд Траффорд"даги ўйиндан сўнг бош директор Омар Беррада билан учрашувда қабул қилинди. Қайд этилишича, МЮ раҳбарларидан бири Жим Рэтклифф у билан хайрлашиш ҳақидаги қарор қабул қилинишида бош ролни ўйнаган.
Хайрлашув ташаббускори "Юнайтед" бўлган бўлса ҳам шартнома икки томонлама келишув бўйича бекор қилинган.
МЮ ёзда Эшуорт қўл остида 200 млн фунт атрофида пул сарфлаган. Клуб Лени Йоро, Мануэль Угарте, Маттейс де Лигт, Нуссаир Мазрауи ва Жошуа Зиркзени харид қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар