UZ

Сўнгги янгиликлар

12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  1 11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1 10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  2 10:23Пролига. 17-тур ҳакамлари маълум  0 10:10Ўртоқлик учрашуви. Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан иккита ассист  6 09:54МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан  0 09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  4 08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  6 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  10 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  7 02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  3 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  4 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  1 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  9

МЮ, "Реал", "Барселона", "Ювентус" ва яна 8 клуб Суперлига тузмоқчи. "Бавария" ва ПСЖ бунга қарши Янгиликлар

МЮ, "Реал", "Барселона", "Ювентус" ва яна 8 клуб Суперлига тузмоқчи. "Бавария" ва ПСЖ бунга қарши

Европа Суперлигасини ташкил қилишни режалаштираётган клублар номи эълон қилинди.

"The New York Times" нашрининг ёзишича, клублар аллақачон янги турнир тўғрисида принципиал келишувга эришишган ва 12 жамоа таъсисчи мақомини олиб, Суперлигани бошлашни режалаштираётганларга қўшилиш истагини билдирган.

Гап АПЛнинг топ-6 клуби, Ла Лига ва А Сериянинг 3 тадан клуби ҳақида бормоқда: "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль", "Манчестер Сити", "Арсенал", "Челси", "Тоттенхэм", "Реал Мадрид", "Барселона", "Атлетико", "Ювентус", "Милан", "Интер".

Шунингдек, ташаббускорлар гуруҳи "Бавария" ва "Боруссия" Дортмунд жамоаларини ҳам ишонтиришга уриниб кўрди. Лекин, немис клублари рад жавобини беришган. Улар қитьа миқёсидаги одатий мусобақалардан воз кечмасликка қарор қилишган.

"Пари Сен-Жермен" ҳам Суперлигага таклиф қилинган, аммо клуб рози бўлмаган. Боиси шундаки, ПСЖ президенти Носсир Ал-Хелайфи УЕФА директорлар кенгаши таркибида бор. Шунингдек, у Қатарнинг "beIN Media Group" телекомпаниясини бошқаради ва Чемпионлар Лигаси трансляция ҳуқуқини сотиб олиш учун миллионлаб доллар сарфлаган.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика