МЮ раҳбарияти Моуриньо учун пул ажратишга тайёр

Mirjalol Normatov
24 авг 2018, 14:02
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти қишда бир неча футболчиларни трансфер қилишни режалаштирмоқда.

"Telegraph" хабарига кўра, жамоа катта миқдордаги маблағни Жозе Моуриньога тақдим қилади ва трансферлар борасидаги асосий ишни португалиялик бажариб, ўзи истаган футболчиларни жамоага жалб қилади.

Айни дамда илк навбатда "Юнайтед"га "Тоттенхэм"дан Тоби Алдервейрлд трансфер қилиниши мумкинлиги айтилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Telegraph