

"Metro" хабарига кўра, манкунианликлар ҳужумчи учун яхши маош ва "Арсенал"га 55 млн евро тўлашга тайёр турибди. Унинг хизматларига "Барселона", "Реал" ва "Интер" каби жамоалар қизиқиш билдирмоқда.
Ушбу мавсумда 30 ёшли Обамеянг "Арсенал" таркибида барча турнирларда 32 ўйинда 20 гол урди. Унинг шартномаси 2021 йилда якунига етади.



