МЮ Лингардни сотиш ниятида. Футболчига Сульшер ҳам ишонмаяпти
09 мар 2020 23:42
Янгиликлар
МЮ Лингардни сотиш ниятида. Футболчига Сульшер ҳам ишонмаяпти
“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Жесси Лингард ёзги трансфер ойнаси вақтида жамоани тарк этиши мумкин, дея хабар бермоқда Goal.com.
Манбанинг хабарига кўра, маникунианликлар футболчини сотиш ниятида. Жамоа бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер ҳам футболчига ишонч билдирмаяпти.
Ёзда МЮ ўз сафини “Боруссия” вингери Жейдон Санчо, “Асто Вилла” хавбеки Жек Грилиши ва “Лестер” ярим ҳимоячиси Жеймс Мэддисон билан тўлдириш ниятида.
Жамоага ярим ҳимоячи Бруну Фернандеш ва ҳужумчи Одион Игалонинг келиб қўшилганлиги Лингарднинг майдонга тушиш имкониятини кескин камайтирди. Шу сабаб у агенти Мино Райолага фаолиятини бошқа жамоада давом эттириш ниятида эканлигини айтган.
Жорий мавсумда Лингард АПЛда 20 та учрашувда майдонга тушди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар