Жесси Лингард машмаша марказида

Sherzod Nurmatov
18 сен 2024
Англия термаси собиқ аъзоси Жесси Лингард Сеулда электросамокатни ҳайдовчилик гувоҳномасисиз ҳайдагани учун терговга тортилди.

Ҳодиса 16-куни маҳаллий вақт билан 22:20 атрофида содир бўлган. Лингард аввалроқ Буюк Британияда тезликни оширганлик ва маст ҳолда ҳайдаш жазосини олиб, жаримага солинганидан кейин 18 ойга машинани бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганди.

Лингард ижтимоий тармоқларда электросамокат мингани ҳақидаги постни жойлаштирган бўлса-да, тез орада уни ўчириб ташлаган.

Полиция унинг спиртли ичимлик истеъмол қилгани ва транспорт воситасини бошқариш учун халқаро ҳайдовчилик гувоҳномаси бор-йўқлигини текширишда давом этмоқда, деб хабар берди "Daily Mail".

31 ёшли футболчи шу йилнинг баҳорида "Сеул" клубига эркин агент сифатида қўшилган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Daily Mail