

«Реал Сосьедад» билан Европа Лигаси 1/8 финалининг биринчи ўйинидан сўнг (1:1) «Манчестер Юнайтед» Европа Лигаси ва Чемпионлар Лигасидаги 72 клуб ичида жорий еврокубок мавсумида бирорта ҳам ўйинда мағлуб бўлмаган ягона жамоа бўлиб қолмоқда.
Умуман олганда, «қизил иблислар» 2024/2025 йилги мавсумда Европа лигасида 9 та ўйин ўтказиб, бешта ғалаба ва тўртта дуранг қайд этган.



