UZ

Сўнгги янгиликлар

22:32Александр Хомяков: "Характер томондан ўзимизни кўрсата олдик"  0 22:20Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" 0:1  0 22:13Иван Бошкович: "Бу "Сўғдиёна"нинг сўнги уч йилдаги энг ёмон ўйини бўлди"  2 21:54Лео Месси: "Бундан жуда хурсандман. Янги стадионда ўйнашни интиқлик билан кутяпмиз"  0 21:35Ҳаким Фузайлов: "Пахтакор" маҳорат томонлама биздан устун келди"  2 21:17"Интер Майами" Месси билан шартнома узайтирилганини маълум қилди  1 21:00Камолиддин Тожиев: "Сафарда муҳим ғалабага эришдик"  9 20:45U-21 биринчилиги. Кучли учликда ўзгариш: "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" ўрин алмашди, "Пахтакор" мағлуб бўлди  0 20:25Суперлига. Пўлатовнинг иккита голи "Бухоро"га "Сўғдиёна" устидан ғалаба келтирди  21 20:02Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди  62 19:59Мареска: "Эстевао Палмер изидан боради"  0 19:38Ислом Исмоилов: "Жаҳон чемпионатига Ўзбекистон номини фахр билан ҳимоя қилиш учун борамиз"  9 19:19"Навбаҳор" ва "Нефтчи" 3 очкодан маҳрум қилиниши мумкин — ЎФА  36 18:58Саудия Арабистони клублари "Милан" футболчиси учун 80 млн евро таклиф қилишга тайёр  3 18:33Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида кечган баҳсда Кот-д'Ивуардан устун келди  10

МЮ Гринвуд борасида расмий баёнот берди. У қоладими ёки кетади? Янгиликлар

МЮ Гринвуд борасида расмий баёнот берди. У қоладими ёки кетади?

Мэйсон Гринвуднинг "Манчестер Юнайтед"даги тақдири ҳал бўлди.

Клуб футболчининг ўз севгилисини зўрлашда айблаши билан боғлиқ ички текширув натижаларини сарҳисоб қилди ва ярим ҳимоячи айбсиз деган хулосага келди.

Шу билан бирга, томонлар футболчининг "Манчестер Юнайтед"даги фаолиятини давом эттириши қийин бўлишини тушуниб етишди. Ҳамкорликни тугатиш устида иш бошланди.


“Бизда мавжуд бўлган далилларга асосланиб, биз интернетда жойлаштирилган материаллар тўлиқ тасаввурни бермагани ва Мейсон дастлаб айбланган жиноятларни содир этмаган деган хулосага келдик. Шу билан бирга, Мейсон бугун омма олдида тан олганидек, у хатоларга йўл қўйган, бунинг учун жавобгарликни ўз зиммасига олади.

Бу жараёнда иштирок этганларнинг барчаси, жумладан Мейсон ҳам унинг фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттириши қийинлигини билади. Шу боис, буни “Олд Траффорд”дан ташқарида бажариш мақсадга мувофиқ деб келишиб олдик. Энди биз бу натижага эришиш учун Мейсон билан ишлаймиз”, - дейилади “Манчестер Юнайтед” баёнотида.


Эслатиб ўтамиз, 2022-йил январ ойида футболчи Гринвуднинг қиз ўртоғи ижтимоий тармоқларда уни ҳақоратлангани ҳақида эълон қилган қатор суратлар пайдо бўлгач, ўз уйида ҳибсга олинган эди.

Футболчи зўрлаш, зўравонлик, жинсий зўравонлик ва ўлим билан таҳдид қилишда гумон қилинган. 2022 йил 2 февралда у гаров эвазига озод қилинди. Июн ойида унинг гаров муддати узайтирилди.

2022 йил октябрь ойида Гринвуд гаров қоидасини бузгани учун ҳибсга олинган: Футболчи уни зўрлашда айблаган қиз билан алоқада бўлган.

2023 йил феврал ойи бошида Буюк Манчестер полицияси Гринвуд юқоридаги барча айбловлардан қутилганини эълон қилди. Ёзда футболчи ва уни зўрлашда айблаган қиз фарзандли бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика