UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57АПЛ. Сенсация: Аутсайдер "Вулверхэмптон" 3-ўриндаги "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  2 01:59Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" 5та, "Ал Иттиҳод"да 1та гол уриб, ғалабага эришди  0 00:55Кэррик: "Магуайр МЮ учун керак"  0 00:33Акмал Рустамов: "Пахтакор"нинг омади келди"  1 00:15Камолиддин Тожиев: "Таркибимизда 20та асосий футболчи бор. Рақиб 10 киши бўлиб ҳимояланди"  3 23:55Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Коняспор"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  48 23:31Самвел Бабаян: "Бугунги баҳсда 60 фоиз ўз даражамизни кўрсатдик"  21 23:10Суперлига. "Андижон" – "Сўғдиёна" 4:0   1 22:52Асенсио "Хетафе"га қарши ўйнамайди  2 22:28Деку: "Ньюкасл" - қийин рақиб"  15 22:12Иван Бошкович: "Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди"  9 21:57Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"  3 21:44Александр Хомяков: "Чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда"  4 21:35Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0   0 20:56Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  97

МЮ Гринвуд борасида расмий баёнот берди. У қоладими ёки кетади? Янгиликлар

МЮ Гринвуд борасида расмий баёнот берди. У қоладими ёки кетади?

Мэйсон Гринвуднинг "Манчестер Юнайтед"даги тақдири ҳал бўлди.

Клуб футболчининг ўз севгилисини зўрлашда айблаши билан боғлиқ ички текширув натижаларини сарҳисоб қилди ва ярим ҳимоячи айбсиз деган хулосага келди.

Шу билан бирга, томонлар футболчининг "Манчестер Юнайтед"даги фаолиятини давом эттириши қийин бўлишини тушуниб етишди. Ҳамкорликни тугатиш устида иш бошланди.


“Бизда мавжуд бўлган далилларга асосланиб, биз интернетда жойлаштирилган материаллар тўлиқ тасаввурни бермагани ва Мейсон дастлаб айбланган жиноятларни содир этмаган деган хулосага келдик. Шу билан бирга, Мейсон бугун омма олдида тан олганидек, у хатоларга йўл қўйган, бунинг учун жавобгарликни ўз зиммасига олади.

Бу жараёнда иштирок этганларнинг барчаси, жумладан Мейсон ҳам унинг фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттириши қийинлигини билади. Шу боис, буни “Олд Траффорд”дан ташқарида бажариш мақсадга мувофиқ деб келишиб олдик. Энди биз бу натижага эришиш учун Мейсон билан ишлаймиз”, - дейилади “Манчестер Юнайтед” баёнотида.


Эслатиб ўтамиз, 2022-йил январ ойида футболчи Гринвуднинг қиз ўртоғи ижтимоий тармоқларда уни ҳақоратлангани ҳақида эълон қилган қатор суратлар пайдо бўлгач, ўз уйида ҳибсга олинган эди.

Футболчи зўрлаш, зўравонлик, жинсий зўравонлик ва ўлим билан таҳдид қилишда гумон қилинган. 2022 йил 2 февралда у гаров эвазига озод қилинди. Июн ойида унинг гаров муддати узайтирилди.

2022 йил октябрь ойида Гринвуд гаров қоидасини бузгани учун ҳибсга олинган: Футболчи уни зўрлашда айблаган қиз билан алоқада бўлган.

2023 йил феврал ойи бошида Буюк Манчестер полицияси Гринвуд юқоридаги барча айбловлардан қутилганини эълон қилди. Ёзда футболчи ва уни зўрлашда айблаган қиз фарзандли бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика