МЮ футболчилари омадсизликлар сабаб танқиддан норози — улар Сульшер кетишига тайёр

Omonjon To`xtamirzayev
27 окт 2021, 13:11
"Манчестер Юнайтед" футболчилари тактик хатолар сабабли танқидлар "ёмғирида қолишдан" норози.

"The Independent" хабарига кўра, аксарият футболчилар норвегиялик мураббий билан яхши алоқада бўлсада, жамоа ўзаги Оле-Гуннар Сульшернинг истеъфосини қўллаб-қувватлайди.

Манбаанинг хабарига кўра, футболчилар ўзаро мураббий алмашиши ҳақида гаплашиб турган ва бунда "Челси"га Томас Тухель ўтган йилнинг январ ойида келиб, барчаси яхши томонга ўзгаргани мисол тариқасида эсланмоқда.

АПЛнинг 9 туридан кейин МЮ бор йўғи 7-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: sports.ru