МЮ 16 ёшли норвегиялик футболчини таркибга қўшиб олди

Mirjalol Normatov
23 авг 2020, 12:33
"Манчестер Юнайтед" 16 ёшли Исак Хансен-Аарен билан шартнома имзолади.

Шанба куни футболчи 16 ёшни қарши олганди. Исак бир неча ой муқаддам МЮга ўтишга рози бўлганди ва трансфер бугун амалга оширилди.

15 ёшида у "Тромсе"нинг асосий жамоаси таркибида майдонга тушиб, клуб таризидаги энг ёш футболчига айланганди. 7 ўйинда у бир марта голли пас амалга оширишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, МЮнинг бош мураббийи норвегиялик Оле-Гуннар Сульшер ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›