Мухлислар катта эҳтимол билан сўнгги Роналду — Месси тўқнашувини кўрмасликлари мумкин

Khoja
21 янв 2024, 08:48
“Ал Насср” сардори Криштиану Роналду "Интер Майами"га қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкин.

АС нашрининг маълум қилишича, португалиялик футболчида жароҳат бор. Шунингдек 38 ёшли футболчи “Ал Насср”нинг Хитойдаги йиғинини ҳам ўтказиб юбориши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Ал Насср” ва "Интер Майами" ўртасидаги учрашув 1 февраль куни Ар Риёдда бўлиб ўтиши лозим.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: AC