UZ

Сўнгги янгиликлар

07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  0 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  12 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  5 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  38 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  5 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  5

Мухлис фикри: "Хорижлик мураббийлар тез дангаса бўлиб қолади" Янгиликлар

Мухлис фикри: "Хорижлик мураббийлар тез дангаса бўлиб қолади"

Сайтимизга кун давомида кўплаб мурожаатлар, таклифлар ва фикрлар келиб тушади.

Яқинда таниш мухлислардан бири шундай фикр билдирди ва унинг фикри бошқотиришимизга сабаб бўлди. У шундай деди:

"Ўзбекистонга чет эллик мураббийлар қанча кўп келса, шунча яхши. Чунки шу орқали ўзбек футболига ранг-баранглик кириб келади. Фарқи йўқ, мураббий европалик бўладими, осиёликми ёки Жанубий америкаликми - энг муҳими барибир нимадир янгилик олиб киради". 

"Лекин муаммо шундаки, бизга келадиган чет эллик мураббийлар тез дангаса бўлиб қолишади. Негаки бизнинг раҳбарлар уларга талаб қўйишни билмайди. Талаб деганда фақат ютиш эмас, масалан мураббий олдига 2-3 йиллик режалар, жамоанинг кейинги тақдири қандай бўлиши ва келажакда қандай ўйин намойиш этиши, хуллас шу каби вазифалар". 

"Айтайлик, Шота Арвеладзе келди, чемпион бўлди, Кубокни ютди, кейин-чи? Ўзидан нимадир қолдириб кетдими? Клуб структураси ривожига қандай ҳисса қўшди? Ёки бўлмаса олдин ишлаб кетган Сколари, Зико борасида ҳам шу саволларни берса бўлади. Бизнинг раҳбарлар талаб қилишни билмагани учун энг зўр мураббий ҳам Ўзбекистонга келиб дангаса бўлиб қолади. Ҳатто Сречко Катанец билан ҳам шу ҳолат рўй бериши мумкин".

Чиндан ҳам бу каби фикрлар кишини ўйлашга ундайди. Хўш, Сиз қандай фикрдасиз? Ростан ҳам бизга келиб ишлайдиган хорижлик мураббийлар дангаса бўлиб қоладими? Уларни футболимиздаги ички муҳит шунга ўргатиб қўядими? Наҳотки мураббийни олиб келган раҳбарлар талаб қилишни билмаса?

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика