UZ

Сўнгги янгиликлар

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Муртозаев ва Горан голни нишонлашдаги ножоиз ҳаракатлари учун жаримага тортилди Янгиликлар

Муртозаев ва Горан голни нишонлашдаги ножоиз ҳаракатлари учун жаримага тортилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

“Нефтчи” — “Пахтакор”

Ўзбекистон Суперлигасининг 15-туридан ўрин олган “Нефтчи” — “Пахтакор” баҳсида мезбонлар вакили Суннатилло Абдужалолов рақиб ўйинчисининг болдир мушагига оёғининг таг қисми билан кучли зарба бергани учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Суннатилло Абдужалоловга (“Нефтчи”) нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.


“Пахтакор” — “Олимпик”

Ўзбекистон Суперлигасининг 16-туридан ўрин олган “Пахтакор” — “Олимпик” баҳсида меҳмонлар вакили Нодир Абдуҳолиқов рақибининг тўпиғига оёғининг таг қисми билан сакраб зарба бергани учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Нодир Абдуҳолиқовга (“Олимпик”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.


“Андижон” — “Турон”

Ўзбекистон кубоги доирасидаги “Андижон” — “Турон” баҳсининг 57-дақиқасида меҳмонлар вакили Хумоюн Муртозоев урилган голни нишонлаш пайтида мухлислар қаршисида ахлоқ қоидаларига зид, ножоиз хатти-ҳаракатлар қилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Хумоюн Муртозоевга (“Турон”) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Олимпик” — “Навбаҳор лочинлари”

Ўзбекистон кубогининг 1/8 босқичи доирасидаги “Олимпик” — “Навбаҳор лочинлари” баҳсида меҳмонлар маъмури Аброр Каримов ўйин қайдномасига киритилмаган бўлса ҳам, ЎзПФЛ комиссарининг эътирозига қарамасдан техник зонанинг ўриндиғида ўтирган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Аброр Каримовга (“Навбаҳор лочинлари”) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Андижон” — “Турон”

Про лиганинг 15-туридан ўрин олган “Андижон” — “Турон” баҳсида мезбонлар футболчиси Милочко Горан урилган голни нишонлаш пайтида мухлислар қаршисида ахлоқ қоидаларига зид, ножоиз хатти-ҳаракатлар қилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Милочко Горанга (“Андижон”) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Ғиждувон” — “Машъал”

Про лиганинг 15-туридан ўрин олган “Ғиждувон” — “Машъал” учрашуви якунланганидан сўнг “Машъал” жамоаси бош мураббийи Дилявер Ваниев майдон марказига чиқиб, ҳакамлар бригадаси томон ўз эътирозларини қўпол равишда билдирган. Шунингдек, учрашув комиссарининг рухсатисиз ҳакамлар хонасига кириб, ҳакамлар шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Дилявер Ваниевга (“Машъал”) нисбатан 1 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.


“Дўстлик Тошкент” — “Юниред”

Биринчи лига 15-туридан ўрин олган “Дўстлик Тошкент” — “Юниред” учрашувининг 49-дақиқасида мезбонлар футболчиси Нурбек Ботиров тўп майдонда бўлган вақтда рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига атайлаб зарба берганлиги учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Нурбек Ботировга (“Дўстлик Тошкент”) нисбатан 4 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.


“Бунёдкор-фарм” — “Насаф-фарм”

Биринчи лига 15-туридан ўрин олган “Бунёдкор-фарм” — “Насаф-фарм” учрашувининг 67-дақиқасида мезбонлар футболчиси Фарҳод Ўткиров бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Фарҳод Ўткировга (“Бунёдкор-фарм”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.


“Сурхон” — “Металлург”

U-21 чемпионатининг 16-тури доирасидаги “Сурхон” — Металлург баҳсининг 73-дақиқасида меҳмонлар вакили Равшан Хайруллаев рақиб футболчисининг юз қисмига мушти билан зарба берган ва майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Равшан Хайруллаевга (“Металлург”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.


“Бухоро” — “Насаф”

U-19 чемпионатининг 12-тури доирасидаги “Бухоро” — “Насаф” баҳси якунланганидан сўнг меҳмонлар вакили Улуғбек Ўринбоев бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Улуғбек Ўринбоевга (“Насаф”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.


“Зомин” — “Бунёдкор”

U-19 чемпионатининг 14-тури доирасидаги “Зомин” — “Бунёдкор” баҳсининг 82-дақиқасида “Зомин” клуби футболчиси Умиджон Муродов рақибининг шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Умиджон Муродовга (“Зомин”) нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.


“Қизилқум” — “Динамо плюс”

U-19 чемпионатининг 14-тури доирасидаги “Қизилқум” — “Динамо плюс” баҳсининг 19-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Азизбек Ахмедов рақиб футболчисининг ҳимояланмаган қисмига оёғининг таг қисми билан зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Азизбек Ахмедовга (“Динамо плюс”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.


“Бунёдкор” — “Бухоро”

U-19 чемпионатининг 13-тури доирасидаги “Бунёдкор” — “Бухоро” баҳсининг 32-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Фарруҳ Ибодов рақиб футболчисининг тўпиғига оёғининг таг қисми билан зарба бергани учун майдондан четлаштирилган. Шунингдек, ўйиннинг 68-дақиқасида “Бухоро”нинг яна бир вакили Собитжон Жўраев рақиб футболчиси оёғининг олд қисмини босгани учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Фарруҳ Ибодов ва Собитжон Жўраевга (ҳар иккиси “Бухоро”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.


“Навбаҳор лочинлар-W” — “Пахтакор-W”

Ўзбекистон аёллар Олий лигасининг 14-туридан ўрин олган “Навбаҳор лочинлар-W” — “Пахтакор-W” учрашувининг 74-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Мархабо Жўрабоева бутсасининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг сон қисмига қўпол равишда зарба берган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Мархабо Жўрабоевага (“Навбаҳор лочинлар-W”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.


“Андижон-W” — “Сурхон-W”

Ўзбекистон аёллар Биринчи лигасининг 8-туридан ўрин олган

“Андижон-W” — “Сурхон-W” учрашувида мезбонлар футболчиси Рухшона Убайдуллаева ўйин тўхтатилган вақтда рақибини тепганлиги учун қизил карточка билан жазоланган. Шунингдек, “Андижон-W”нинг яна бир футболчиси Комила Худойбердиева рақиб ўйинчиларига қаратиб елим идиш улоқтириб, тартибсизлик чиқарган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Рухшона Убайдуллаевага нисбатан 3 та ўйинга, Комила Худойбердиевага (ҳар иккиси “Андижон-W”) нисбатан эса 2 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика