UZ

Сўнгги янгиликлар

08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   3 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  0 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  12 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  30 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  418 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  5 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  8 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11

Мурод Алиев: Нормативлар футболимиз ривожи учун керак Янгиликлар

Мурод Алиев: Нормативлар футболимиз ривожи учун керак

«Бунёдкор» клуби бош директори Мурод Алиев Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар, ислоҳотлар ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Ўзбекистон Футбол Федерацияси раҳбариятининг асосий мақсади битта – бу ҳам бўлса юртимизда футболни ривожлантириш. Ана шу йўлда федерация раҳбарияти томонидан бир қатор ислоҳотлар ўтказилмоқда. Клублар, мураббийлар, футболчилар олдига жиддий талаблар қўйилмоқда. Бир томондан олиб қараганда, бу талаблар жуда ҳам қатъийдек туюлади. Бошқа томондан эса бу талаблар ўринли. Ўтган 26 йил давомида терма жамоамиз Жаҳон чемпионати ва Олимпиадага чиқа олмади. Вақт ўтяпти, мухлислар кутяпти, халқ кутяпти, лекин натижа йўқ. Вазиятнинг ўзи ўзгаришларни талаб қилмоқда.

Масалан, клубларни лицензиялаш бўйича қўйилаётган талаблардан бири бу ҳар бир клубнинг ўз академияси бўлиши. Бу жуда тўғри талаб. Ҳозирги кунда ёш футболчиларимизни маҳоратини оширмасак, уларни тўғри саралаб ололмасак, яхши натижага эришиб бўлмайди.

Яна бир масала, Суперлигада 12та клубнинг иштирок этиши. Бу чемпионатимизнинг савиясини ошириш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳот. Миллий чемпионатимизда иштирок этаётган айрим жамоаларда форматнинг ўзгариши нега олдинроқ эълон қилинмади, деган маънода эътироз бўляпти. Шу ўринда савол туғилади. Агар мавсум якуни бўйича Олий лигада 12та жамоа қолиши аввалроқ эълон қилинганда, “Нефтчи” каби қуйи ўринларда бораётган жамоалар бошқачароқ ўйин намойиш қилган бўлармиди? Ҳар бир жамоа профессионалликка интилиб, ўзи иштирок этаётган чемпионатда фақат юқори ўринлар учун курашиши керакмасми?



Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлардан яна бири бу Суперлигада иштирок этадиган жамоа футболчиларидан нормативлар қабул қилиш. Бундай нормативларни қабул қилиш, футболчилар жисмоний ҳолатини назорат қилиш умуман олганда биринчи навбатда ҳар бир жамоанинг ўзи учун муҳим. Охирги ўйинлар футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги паст эканини кўрсатиб бермоқда. Шундан хулоса қилиб айтадиган бўлсак, нормативлар футболимиз ривожи учун керак.

Келаси мавсумда бизни янгиланган чемпионат кутмоқда. Мен шу ўринда мухлисларга мурожаат қилмоқчиман. Стадионларга келинглар, футбол биринчи навбатда Сиз мухлислар учун. Тўғри, баъзан Сиз мухлислик қиладиган жамоангиз мағлубиятга учраши, кутилган натижани қайд қила олмаслиги мумкин. Мана шундай пайтларда мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши жуда муҳим. Футбол барибир мухлислар билан гўзал”, - дейди “Бунёдкор” клуби бош директори Мурод Алиев.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика