UZ

Сўнгги янгиликлар

21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  2 21:03Абдувоҳид Неъматов: "Жамоамиз очко олишида ўз ҳиссамни қўшмоқчи эдим, аммо бу насиб қилмади"  13 20:43Париж-2024. Аргентина Марокашга қарши 90+16-дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  9 20:28Расмус Хойлунд янги мавсумда Марсьялдан бўшаб қолган рақамда ўйнайди  0 20:07"Mirabror Usmanov Cup-2024". Финал. Ўзбекистон - Гватемала 4:4  4 20:05Париж-2024. Ўзбекистон илк турда Испанияга мағлуб бўлди, кейинги рақиб Миср  370 20:04Аскер Нажафалиев Осиё кубоги саралаш босқич доирасидаги ўйинни бошқаради  0 18:32"Реал" "Ливерпуль" юлдузини нишонга олди  3 17:43Артета: "Чемпионликка жуда яқинмиз"  0 17:10Париж-2024. Ўзбекистон - Испания. Асосий таркиблар маълум  45 16:55Ильгиз Танташев Элит ОЧЛ саралаш босқич баҳсини бошқаради  3 16:23Расман: "Сурхон" ўсмирлар ўртасида Евро чемпиони бўлган футболчи билан шартнома тузди  4 15:55Испания ОТЖ футболчилари: "Токио-2020дан тугалланмаган ишимиз бор. Мақсадимиз - олтин медал"  6 15:31"Парк де Пренс" стадиони Ўзбекистон - Испания баҳсига шай  11 15:16"Навбаҳор" Сардор Рашидов билан келишувга эришди  24

Мундиал 2022. АҚШ Янгиликлар

Мундиал 2022. АҚШ

АҚШ!


Тахаллуси – "янки".

FIFA рейтингида 16-ўрин.

Жаҳон чемпионатига ўн биринчи марта (1930, 1934, 1950, 1990, 1994, 1998, 2002, 2006, 2010, 2014, 2022) боради.


B гуруҳи. Рақиблари: Англия, Уэльс, Эрон

1-тур, 21 ноябрь. АҚШ — Уэльс

2-тур, 25 ноябрь. Англия — АҚШ

3-тур, 29 ноябрь. Эрон — АҚШ


Муваффақиятлар


92 йил олдин ташкил этилган илк Жаҳон чемпионати америкаликлар учун энг муваффақиятлиси бўлган.

Турнирда атиги 13та жамоа иштирок этди, гуруҳ босқичидан сўнг эса жамоалар бирдан ярим финалга чиқишди, аммо бу футбол биринчи спорт (ҳатто учталикда ҳам эмас) тури бўлмаган мамлакат учун ажойиб натижага эришган америкаликларнинг хизматларига путур етказмайди.



Америкаликлар биринчи ўйинда Бельгияни 3:0 ҳисобида таслим этишди. Флори, Макги ва Патенауданинг голлари нафақат "янкилар"га 2 очкони, балки очколар тенг бўлганда муҳим аҳамият касб этадиган яхши тўплар нисбатини ҳам тақдим этди.




АҚШнинг гуруҳ босқичидаги иккинчи рақиби Парагвай терма жамоаси бўлди. "Янки" илк ўйин натижасини такрорлаган ҳолда Жанубий Америка жамоасини осон мағлуб этди. Патенауд хет-трикни расмийлаштирди. Шундай экан, америкаликлар гуруҳ босқичини ютишди ва ярим финалга йўл олишди.




Америкаликларни ярим финалда мусобақанинг асосий фаворити ҳисобланган Аргентина терма жамоаси кутиб турарди. Жиддий кураш содир бўлмади – АҚШ 1-6 ҳисобида мағлуб бўлди.




1930 йилдаги бронза АҚШ учун ягона мундиал медали бўлиб қолмоқда. Ҳозирча.


Мураббий ва ўйин услуби


Грегг Берхалтер – АҚШ терма жамоаси бош мураббийи.



49 ёшли мураббий термани 2018 йилнинг 2 декабридан бери бошқаради.

Жамоа унинг қўл остида 54та ўйин ўтказиб, 36та ғалаба, 9та мағлубият ва 9та дуранг қайд этди. Ғалаба фоизи (66%) ажойиб.

Берхалтернинг мураббий сифатидаги асосий ютуғи 2021 йилда АҚШ билан КОНКАКАФ Олтин кубогини ютганидир. Америкаликлар финалда азалий рақиби бўлмиш Мексика терма жамоасини ютди.

АҚШ терма жамоаси ўйин схемаси: 4-3-3 (ҳужумкор).



Ўйин услуби: рақибга қараб ўйнаш, кўпроқ қанотлар, позицияни алмашиш.

Америкаликлар қарши ҳужумда фойдаланиш учун майдон марказида доим бир ўйинчини қолдиришади, шу сабаб 1га 1 вазиятда яхши имкониятларни қўлга киритишади.




Америкаликларнинг мудофаадаги тез-тез қиладиган хатоларини ҳам айтиб ўтиш мумкин.




Бу эса Япония билан ўйиндаги кадр.



АҚШ – мослашувчан жамоа. Уларнинг ўйин услуби кўпинча рақибга қараб шакллантирилади.

Марказий ҳимоячининг Панама билан ўйиндаги иссиқлик харитаси.



Бу эса Коста-Рика билан ўйин. Умуман бошқа ҳолат, тўғрими? Ўзлариникидан кўра рақиб жарима майдончасида кўпроқ ҳаракат қилишган.



Аммо, чап қанот ҳимоячиси Робинсоннинг картинаси кўпроқ ҳайрон қолдиради.



У Коста-Рика билан деярли ҳужум ўйинчиси сифатида ўйнади, Панама билан эса кўп пайт ўз ярим майдонида ҳаракат қилди.


Терма жамоа етакчилари


Кристиан Пулишич – ҳужум етакчиси.



Пулишични америкалик футболчиларнинг "олтин" авлоди бошланиши деб ҳисоблаш мумкин. У 24 ёшда ва аллақачон АҚШ терма жамоаси сардори ҳисобланади.

Кристиан терма жамоада 50та ўйинда 21та гол урган. У анча йиллардан бери "Челси" асосий таркиби учун курашиб келади. Футболчи "аристократлар" сафига Дортмунднинг "Боруссия" жамоасидан 64 млн евро эвазига ўтган.

Пулишичнинг устунликлари: дриблинг, тезлик ва зарба. У асосий бўлмаган чап оёғидан яхши фойдалана олиши туфайли ҳар қандай ҳужумкор позицияда ўйнай олади.




Хесус Феррейра – келажаги бор ҳужумчи.



Феррейра ушбу йилда янги даражага чиқди – МЛСдаги 27та ўйинда 18та гол. Бу 21 ёшли ҳужумчи учун ҳақиқий кўтарилиш.

Бундан ташқари, Хесус 12та ўйинда 7та гол урган ҳолда терма жамоада асосий форвард мақомини ўзига олмоқда.

Унда олдиндан нима қилишини сездирмайдиган ўзгача микродриблинг ва гол сезиш қобилияти бор.




Уэстон Маккенни – иқтидорли, аммо...



Тушуниш қийин бўлган йигит, лекин истеъдодини инкор қилиб бўлмайди.

Уэстон ажойиб иқтидорга эга, аммо унга характер етишмайди. Яқин икки йил унинг фаолиятида энг муҳими бўлади, шу сабаб уни кузатиш керак.

Маккенни – майдон марказидаги ҳар қандай позицияда ўйнаши мумкин бўлган универсал футболчи. Ижодкор фикрлаш ва майдонни яхши кўра олиш қобилиятига эга.




Кучли ва заиф томонлари


Кучли томонлари: имконият, иштиёқ, тактик мослашув.

Заиф томонлари: мудофаа, тажриба, етакчининг йўқлиги.


Америкаликларда катта имкониятлар бор. Ушбу терма жамоа ҳозирги Дания каби қора от бўлиши мумкин. Аммо, бунинг учун кўп иш қилиш керак.

Футболчилар ўз имкониятларини тушунишади ва уларни ҳеч ким жиддий рақиб сифатида кўрмаётганини кўришмоқда. Улар Қатарда бутун дунёга АҚШ билан ҳисоблашиш кераклигини кўрсатишга уринишади. Ҳозир шундай пайтки, "янки" футбол мамлакатига айланиши, ҳозирги ўйинчилар эса Америка спорти тарихига кириши мумкин.

АҚШ рақибга яхши мослаша олади. Бу доим ҳам ижобий натижани олиб келмайди, аммо буни ўйинга олиб кириш олдиндан тахмин қилиб бўлмайдиган элементни берган ҳолда, рақибнинг аҳволини қийинлаштириб ташлайди. Замонавий жамоалар ўз услубларини камдан-кам ҳолларда ўзгартиришади, америкаликларда эса услубнинг ўзи йўқ. Кўрамиз, бундай нима чиқаркан.

Мудофаа жуда заиф кўринмоқда, ҳар бир жабҳада хатолар кузатилмоқда: позицион ўйиндан техник вазиятларгача. Бу ҳар қандай даражадаги рақибга қарши билинади. Мудофаадан ташқари, мунтазам равишда рақибнинг тезкор ҳужумларида ёмон ҳаракат қиладиган таянч зонасида ҳам аҳвол шундай.

Тажриба йўқлиги – жамоа ёшлиги сабаб. Бу терма ўзини жаҳон ареналарида кўрсатиш имкониятига эга бўлмаган, КОНКАКАФ ҳудудидаги рақиблар эса ЖЧ даражасига тўғри келмайди, шу сабаб дунёнинг кучли жамоаларига қарши ўйнаш қолганлардан кўра қийинроқ бўлади.

АҚШдаги яққол муаммо – етакчи йўқлиги. Пулишичга ҳурматни сақлаган ҳолда, у қийин паллада жамоани бошқарадиган етакчи эмасдек туюлади. Олдин бунга Донован ва Демпси жавоб берган, аммо уларнинг вақти ўтди, янги етакчи эса ҳозирча йўқ.


Тахминий таркиб:



Рейна Пулишичнинг позициясида пайдо бўлиши мумкин, аммо бу ҳолатда Веа захирага йўл олади. Гап футболчиларнинг формасида.

Дарвоза чизиғини муҳокама қилиш қийинроқ, бу ерда яққол посбон йўқ.

Ўнг қанот ҳимоячи ҳудудида эса Йедлин ва Дест ўртасида кураш боради. Катта эҳтимол билан Йедлин бу позицияни тўлдириши мумкин.


Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика